Етти кун      Бош саҳифа

Экотуризм истиқболлари муҳокама қилинди

Тошкентда атроф муҳит муҳофазасини ҳисобга олган ҳолда туризмни барқарор ривожлантиришнинг усуллари муҳокама қилинди.

Экотуризм истиқболлари муҳокама қилинди

«Стратегик экологик баҳолашни (СЕБ) амалга оширишга кўмаклашиш» лойиҳаси бўйича манфаатдор томонларнинг маслаҳат учрашувидан мақсад томонларга СЕБнинг дастлабки баҳолаши доирасида амалга ошириш учун зарур бўлган лойиҳа фаолиятини тушунтириш, амалга ошириш муддати ва манфаатдор томонларни жалб қилиш режасини кўриб чиқиш бўлди.

Учрашув якунлари бўйича манфаатдор томонлардан тавсиялар тўплаш режалаштирилди. Бу эса Ўзбекистондаги ихтисослаштирилган экологик консалтинг компанияси томонидан СЕБни ишлаб чиқиш ва жорий этишни янада такомиллаштиришга ёрдам беради.

Тадбирда Ўзбекистон вазирлик ва идоралари, халқаро ташкилотлар, жумладан, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти, БМТ Тараққиёт дастури, Осиё тараққиёт банки ва бошқа ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

— Агентлигимиз, асосан, сув таъминоти, канализация ва чиқиндиларни бошқариш лойиҳаларини молиялаштиради— деди лойиҳа раҳбари Гоин Лориан. — Шунингдек, бизда яшил иқтисодиёт лойиҳаси мавжуд бўлиб, биз Глобал яшил ўсиш институтининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ёрдамида стратегик экологик экспертиза ўтказамиз. У иқлим ва атроф муҳитни баҳолашни маҳаллий муассасаларнинг стратегик режаларига интеграциялашдан иборат бўлиб, уларга ушбу мавзуларни режалаштириш дастурларига киритишга ёрдам беради, — деди лойиҳа раҳбари Гоин Лориан.

Йиғилишда Чорвоқ туризм иқтисодий зонасини ривожлантиришнинг бош режаси ва истиқболлари, Бўс­тонлиқ вилоятининг имкониятлари ва муаммолари, экологик муаммоларни интерактив тарзда аниқлаш, гуруҳ муҳокамалари, атроф муҳитни стратегик баҳолашни ўрганиш учун маълумотларни йиғиш бўйича тажриба алмашиш, асосий ғоялар ва кейинги режалар ҳақида ялпи ҳисобот тақдимотлари ўрин олди.




Ўхшаш мақолалар

Тозалик масъулиятдан бошланади

Тозалик масъулиятдан бошланади

🕔15:12, 23.07.2026 ✔9

Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.

Батафсил
Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

🕔15:11, 23.07.2026 ✔10

Дунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.

Батафсил
Депутат аралашуви билан  боғчага сув келди

Депутат аралашуви билан боғчага сув келди

🕔15:11, 23.07.2026 ✔11

Болалар тарбияланадиган мас­канда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тозалик масъулиятдан бошланади

    Тозалик масъулиятдан бошланади

    Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.

    ✔ 9    🕔 15:12, 23.07.2026
  • Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

    Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

    Дунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.

    ✔ 10    🕔 15:11, 23.07.2026
  • Депутат аралашуви билан  боғчага сув келди

    Депутат аралашуви билан боғчага сув келди

    Болалар тарбияланадиган мас­канда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.

    ✔ 11    🕔 15:11, 23.07.2026
  • Депутат қурилиш ишларини ўрганди

    Депутат қурилиш ишларини ўрганди

    Экологик партиядан Бойсун туман Кенгаши депутати Б.Шукуров ўз сайлов округида амалга оширилаётган қурилиш, реконструкция ва таъмирлаш ишларини жойига чиққан ҳолда ўрганди.

    ✔ 44    🕔 13:27, 20.07.2026
  • Жамоатчилик экология назоратчиси бўлишни истайсизми?

    Жамоатчилик экология назоратчиси бўлишни истайсизми?

    18 ёшга тўлган Ўзбекистон фуқаролари Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг ҳудудий бош­қармаларига ёки info@eco.gov.uz электрон почта манзили орқали ариза топшириб, жамоатчилик экология назоратчиси бўлишлари мумкин.

    ✔ 41    🕔 13:20, 20.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар