Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолияти ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда. Улар фаолиятига молиявий кўмаклашишда эса банк тизимининг ҳиссаси улкан, албатта.
Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган анжуманда ҳам бу алоҳида эътироф этилди. Хўш, банклар томонидан тадбиркорлару фермерларни қўллаб-қувватлаш, кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятини рағбатлантириш қандай йўлга қўйилган?
— Масалан, бизнинг банкимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига барча хизмат турлари кўрсатилмоқда, — дейди Қишлоқ қурилиш банк Тошкент шаҳар минтақавий филиали бўлим бошлиғи Раҳматулла ФОЗИЛОВ. — Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларига микрокредитлар ажратишда белгиланган тартибга кўра, 1 000 минимал иш ҳақи миқдорида микрокредитлар ажратилиб, банк томонидан ушбу кредит бўйича таъминот банк баҳолаш комиссияси томонидан, мустақил баҳоловчи компаниянинг мулкни баҳолаш ҳисоботисиз қабул қилиниши мумкин. Шу билан бирга, кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларига микрокредитлар имтиёзли фоизларда ва асосий қарз тўловидан маълум бир имтиёз даври билан ажратилади.
Кредит ажратиш бўйича кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари тижорат банкларига ариза билан мурожаат қилади. Аризага қўшимча равишда таъсис ҳужжатлари нусхаси, фаолияти тўғрисида гувоҳнома ёки патент нусхаси, бизнес-режа, баланс ҳисоботи, жамият раҳбарларининг тайинланиши тўғрисида буйруқ нусхалари ҳамда кредит олиш бўйича таъсисчилар қарори тақдим этилади.
— Кредит беришнинг қандай шартлари мавжуд? Муддатлари-чи?
— Тижорат банклари томонидан кредитлар:
муддатлилик — яъни, маълум бир муддатга;
мақсадлилик — яъни, аниқ бир мақсадга;
даромадлилик — яъни, маълум бир устама фоиз тўлаш шарти билан;
қайтаришлилик — яъни, ўз вақтида ва белгиланган тўлов графикларида кредитни қайтариш;
таъминланганлик — яъни, бирон бир таъминот асосида ажратилади.
Кредитлар савдо фаолиятини кенгайтириш ва айланма маблағларни тўлдириш мақсадида хомашёлар сотиб олиш учун 18 ой муддатга ажратилади ва бу қисқа муддатли кредит ҳисобланади.
Бино қурилиши, асосий воситалар, техник жиҳозлар сотиб олиш шаклида янги иш ўринлари яратиш бўйича инвестициявий лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида ажратилган кредитлар, 3-5 йилгача ва ундан узоқ муддатга ажратилган кредитлар узоқ муддатли кредит дейилади.
Нурпўлат НУРҚУЛОВ
ёзиб олди
Микро кўкатнинг макро фойдаси
🕔15:27, 16.10.2025
✔40
Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.
Батафсил
Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда
🕔10:49, 11.09.2025
✔123
Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қишлоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.
Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи
🕔15:36, 27.03.2025
✔311
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил