Ижтимоий тармоқларда сувни 99,999 фоизга тозалай оладиган инновацион бутилка мавзуси фаол муҳокама қилинмоқда. Саёҳат учун керакли бўлган шиша идиш Норвегиянинг Vitaloop стартапи томонидан яратилган ва ишлаб чиқарилган.
Ишлаб чиқарувчиларнинг таъкидлашича, бундай гаджет ёрдамида ҳар қандай: кўлмак, фавворадан оқадиган ёки дарё сувини яроқли ҳолатга келтиришингиз мумкин. Бунинг барчаси ноёб фильтрга боғлиқ, у суюқликдаги барча ифлослантирувчи моддаларни деярли 100 фоиз тозалай олади. Идиш 1 литр сувни сиғдира олади.
Фильтрлаш тизими қандай ишлайди?
Биринчи босқичда сув тўрдан ўтади, бу сувдаги ифлос моддаларни йўқ қилади. Сўнгра суюқлик бактерияларни олиб ташловчи кичикроқ тармоққа киради. Галоген тозаловчи ўз ишини бажаради, у вирусларни ўлдиради.
Кўмир фильтри сувни кимёвий моддалардан, металлардан тозалайди, унинг таъмини яхшилайди. Шундан кейин графин фильтри сувга кирувчи бактерияларни ва микропластмассаларни олиб ташлайди.
Барча чиқиндилар алоҳида бўлинмага йиғилади. Гаджетни ишлаб чиқарувчилар сув фильтрлангандан сўнг, қурилмани ва фильтрни ювишни маслаҳат беради.
Энг қизиғи шундаки, бир қарашда мураккаб бўлган сувни тозалаш учун атиги 45 сония кифоя.
«Ақлли бутилка» USB-C орқали зарядланади, бироқ уни тез-тез эмас, бир неча ҳафтада бир марта қувватлантиришингиз мумкин. Ҳар бир ўрнатилган фильтр 200 литргача сувни тозалаши ва 300 та пластик бутилкаларни алмаштириши мумкин, бу эса табиат учун фойдали. Бутилканинг нархи 160 доллар, қўшимча фильтр эса 35 доллар туради.
Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?
🕔13:23, 20.07.2026
✔30
Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.
Батафсил
Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда
🕔13:17, 20.07.2026
✔29
Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.
Батафсил
Кактусдан яратилган эко-пластик
🕔11:22, 30.06.2026
✔87
Дунёда пластик чиқиндилар муаммоси тобора долзарб тус олаётган бир пайтда, олимлар экологик тоза муқобил материаллар яратиш устида изланиш олиб бормоқда. Ана шундай янгиликлардан бири Мексикада яратилган кактус асосидаги биологик парчаланувчи пластикдир.
Батафсил