Даромад манбаи      Бош саҳифа

СЕРОБЧИЛИК ВА АРЗОН НАРХЛАР

Жиззах вилоятининг чўл туманларида бугунги кунда қишлоқ хўжалигининг барча тармоқлари ривожланмоқда. Ўтган йиллар давомида фермерлик ҳаракатини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва янада ривожлантириш, соҳага илғор тажрибаларни татбиқ этиш борасида амалга оширилган ишлар улкан самара бермоқда.

СЕРОБЧИЛИК ВА АРЗОН НАРХЛАР

Айниқса, кўп тармоқли фермер хўжаликларининг ташкил этилиши сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш ва аҳоли фаровонлигини юксалтиришда муҳим омил бўлди. Жиззах вилоятидаги 3 минг 216 фермер хўжалиги кўп тармоқлига айлантирилди ва бу билан 21 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилди. Шунингдек, кўп тармоқли фаолият юритиш фермерларга қўшимча даромад келтириш билан бирга, алмашлаб экиш имкониятларини кенгайтириб, тупроқ унумдорлигини оширишга хизмат қилмоқда. Илгари ўз хўжалигининг ички эҳтиёжлари учун мева-сабзавот, полиз экинлари эккан фермерлар энди фақат ички бозорга эмас, хорижга ҳам маҳсулот экспорт қилмоқда.

— Мамлакатимизда фермерларга яратилаётган кенг имкониятлардан фойдаланиб, унумдорлиги пасайиб кетган 50 гектар майдонга полиз экинлари экдик, — дейди Мирзачўл туманидаги «Акбар сокин» фермер хўжалиги раҳбари М.ПИРИМҚУЛОВ. — Ўзимизнинг маҳаллий нав қовун уруғидан яхши ҳосил олдик. Ички бозордан ортганини хорижга сотиб, яхшигина даромад кўрдик. Олинган даромад эса хўжалигимизнинг бошқа тармоқларидаги агротехник тадбирларни ўз муддатида бажаришда қўл келди.

Бу йил вилоятнинг Сирдарё ҳавзасидан суғориладиган барча туманларида полиз экинларидан яхши ҳосил олинди. Бу вилоят бозорларида қовун-тарвуз ва ошқовоқнинг сероблиги, арзонлигида ҳам кўринади. Айнан шундай серобчиликни мева-сабзавот маҳсулотлари савдосида ҳам кузатиш мумкин. Вилоятда боғдорчилик ва узумчилик йўналишидаги фермер хўжаликлари сони ҳам 400 га етди. Бу тармоқларни Бахмал, Ғаллаорол, Жиззах, Зомин, Фориш, Янгиобод каби тоғ­олди туманларида янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ушбу ҳудудларда интенсив агротехнологияларга асосланган 352 гектар боғ ва 374 гектар токзор барпо этилди.

— Хўжалигимизда 9,8 гектар майдонда боғ, жумладан, 4 гектар интенсив боғ барпо этдик, — дейди Бахмал туманидаги «Элёр Эргашев» фермер хўжалиги раҳбари Холиқназар АҲМЕДОВ. — Айни пайтда маҳсулотимизни хорижга экспорт қилишга тайёрламоқдамиз.

Кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантиришда эришилаётган самаралар бозорга, элимиз дастурхонига барака киритиш билан бирга, мамлакатимиз экспорт салоҳиятини оширмоқда.

Тошқул БЕКНАЗАРОВ




Ўхшаш мақолалар

Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

Микро кўкатнинг макро фойдаси

🕔15:27, 16.10.2025 ✔40

Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

Батафсил
Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

🕔10:49, 11.09.2025 ✔124

Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔311

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

    Микро кўкатнинг макро фойдаси

    Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

    ✔ 40    🕔 15:27, 16.10.2025
  • Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

    Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

    Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

    ✔ 124    🕔 10:49, 11.09.2025
  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 311    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 503    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 575    🕔 11:43, 29.08.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар