Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

Фикр От қачон қозиғини топади?..

Ўзбекнинг мақоли: «От айланиб қозиғини топади», дейди. Лекин бизнинг таълим-тарбия отимиз узлуксиз айланмоқда. Бир италиён Монтессори, ... кейин корейс, энди фин услубиётига бошини уриб кўрмоқда. Ҳозиргина ўқиб қолдим, Саудия Арабистони таълимини андоза қилишар эмиш...

Фикр  От қачон  қозиғини  топади?..

Лекин натижа кутилгандай бўлиб чиқмаяпди... Олимларимиз икки-уч йил олдин японлар: «болани беш ёшгача эркин тарбия қилинг демоқда», деб бонг уриб қолишган эди. Ўшанда ҳам ҳеч кимнинг ҳаёлида ўзбекнинг «Бола пошшо», деган гапи келмади. Бизнинг анъанавий халқ педагогикамиз асрлар давоми боланинг беш ёшгача подшодай авайлаб тарбияла, унинг шахси синиб қолмасин, деб уқтириб келганини унутдикми?!.

Бу тарбия тизимининг давоми бор. У японнинг ҳали тушига кирмади. Халқ уқтиради: Болани етти ёшдан ўн тўрт ёшгача қулдай қаттиқ тут. Ўн тўрт ёшдан кейин дўстдай муносибатда бўл! Бу гаплар бизнинг анъанавий халқ педогогикамиз.

 Таълим ва тарбиямизнинг ўзак умиртқаси ҳисобланади. Янгиланиш ушбу ўзанда бўлиши керак. Жаҳон тажрибаларини шу ўзанга мослаб қабул қилишимиз лозим. Биз тарбиямизни чет таълимотларга рослашимиз, сояга айланиб қолишимизга хизмат қилади. Халқ педогогикасида алла – боланинг миллий оҳанг кодларини ўзлаштиришига, топишмоқ – образли фикрлашига, эртак – асл билим тимсол, рамзларини қабуллашига хизмат қилади, деб айтиб келган. Болалар ўйини эса авлоднинг жамиятдаги ўрнини белгилаб олишига восита бўлган.

Халқда «ўйин боласи», деган атама бор. Бу атамалар шунчаки пайдо бўлган эмас. Халқ тарбия­сининг ана шу тизим ва мазмун асосига қуриш керак. Эски тўннинг ўлчамларини ХХI аср мезонларига мослаб қайта тузиш керак. Ана шунда тарбия отимиз ўз қозиғини топади. Монтессори, корейс, фин ва араб яйловларида улоқиб юрмайди...

Эй халқ, қачон ЎЗИМИЗга қайтамиз?..

 

Шомирза ТУРДИМОВ




Ўхшаш мақолалар

Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

🕔07:32, 04.08.2025 ✔126

Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Фаровонлик  нима?

Фаровонлик нима?

🕔12:10, 15.05.2025 ✔182

Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

Батафсил
Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

🕔15:59, 12.12.2024 ✔371

Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 126    🕔 07:32, 04.08.2025
  • Фаровонлик  нима?

    Фаровонлик нима?

    Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

    ✔ 182    🕔 12:10, 15.05.2025
  • Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

    ✔ 371    🕔 15:59, 12.12.2024
  • Эрта турмушнинг  олди олинди

    Эрта турмушнинг олди олинди

    Косон туманидаги «Арабхона», «Юқори Арабхона» маҳаллалари аҳолиси ўртасида эрта турмуш, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш мақсадида йиғилиш ўтказилди.

    ✔ 471    🕔 17:16, 12.07.2024
  • Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

    Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

    Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

    ✔ 744    🕔 16:36, 02.05.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар