Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Амалий чоралар зарур

ёҳуд оммавий экологик маданият шаклланишини қўл қовуштириб кутиб бўлмайди

Амалий чоралар зарур

Тоғамнинг бинойидек сут бериб турган сигири тўсатдан ётиб қолди. На ўт кавшайди, на сув ичади. Қора қозонини оқартириб турган жониворнинг касалини ҳатто ветеринар шифокор ҳам тополмади. Олдинига у бир-икки укол қилган бўлди, минг азобда оғзига шиша тиқиб, дори ичирди. Фойдаси сезилмади. Кундан-кун тоб ташлаб, озиб-тўзиб бошлагач, қассобни чақиртиришга мажбур бўлишди.

– Ҳозир одамлар ер тагида илон қимирласа, дарров билишади. Фалончининг касал молини сўйиб сотаяпти деб харидорлар дўконимга келмай қўйишади. Яхшиси, қариндош-туғишганлар билан насияга хомталаш қилган маъқул, – деди қассоб амаки.

Тоғам наилож кўнди ва ўз яқинларига ўн-ўн беш килодан гўштни насияга берадиган бўлди. Қассоб енг шимариб ишга киришди. Ишнинг бошида турганлар жониворга нима бўлганини билиш учун қассобнинг ҳар бир ҳаракатини диққат билан кузатардилар. Бир пайт қассоб: «Молнинг «қирққат»ида целлофан пакет тиқилиб қолибди», – деди. Тоғам овозининг борича куймаланиб юрган янгамизга бақирди:

– Сенга неча марта айтганман, озуқага елим пакетни аралаштирма, деб! Мана, сенинг аҳмоқлигинг сабаб бинойидек сут бериб турган сигирингдан айрилдинг.

– Мен қачон елимхалта ташлабман?! Ана, ҳаммаёқ целлофан, ўтлатгани олиб чиққанингизда ямламай ютгандир-да, – бўш келмасдан жавоб қилди янга.

Ҳамма янганинг гапини маъқуллаган бўлди...

Бу воқеадан кейин инсониятнинг оддий бир яратиғи бўлмиш целлофан ёки пластмассанинг онгсиз ва тилсиз жониворлар учун қанчалик кони зарар эканини чуқур ҳис қила бошладим. Қаердаки учиб, сочилиб ётган целлофан пакетларни кўрсам, кимнингдир моли ўт билан ямлаб ютиб қўймасин-да, ишқилиб, дейман.

Ижтимоий тармоқларда целлофан пакетга ўралашиб қолган қушнинг ҳолатини кўриб жуда ачиндим. Бечора қуш овчи ёки бир йиртқич ўлжасига айланмасдан оддийгина елимхалта исканжасида қийналиб турибди.

Дарҳақиқат, пластмасса ёки целлофан маҳсулотларининг табиатга етказаётган зарари тадқиқ қилинса, катта бир докторлик иши бўлиши турган гап. Аммо бу ишдан кўра шу зарарни бартараф қилиш чоралари йўлга қўйилса, айни муддао бўларди.

Эътибор бериб қаралса, инсоният фойдаланаётган 70 фоиздан ортиқ нарса пластмасса ва целлофан маҳсулотларидан тайёрланмоқда. Идиш-товоқ, тўрхалта, ўйинчоқлар ва ҳоказо. Энг кўп қўлланиладиган нарса бу – целлофан пакетлар. Бозор ёки дўконлардан нимаики харид қилсангиз, елим пакетларга солиб узатишади. Олдинлари пистачилар эски дафтар варақларига ўз молини ўраб сотишарди. Ҳозир эса қурут ва писталар ҳам целлофан пакетчаларда сотилмоқда. Цемент, чорва озуқа еми, ун, гуруч, буғдой кабилар ҳам сунъий толалардан тикилган қопларда савдога чиқариляпти.

Энг ёмони шуки, одамлар бу целлофан пакетларни дуч келган жойга ирғитиб кетишмоқда. Оқибатда ҳамма жойда целлофан чиқиндиси. Кўпчилик ўзи шунақа – қилаётган ишининг оқибатини чуқур мулоҳаза қилиб кўришга ўрганмаган. Мендан нарига кетса бўлди, деб ўйлашади. Аслида уларнинг табиатга, атроф муҳитга етказаётган зарари ўзига нисбатан қилинаётган катта хавфдир. Буни аксарият одамлар тушуниб етмаётгани – уларда экологик маданият шаклланиб улгурмаганидан дарак беради.

Бироқ барчада бирдек экологик маданият шаклланишини қўл қовуштириб кутиб ўтириб бўлмайди. Шу боисдан ҳам биринчи галда савдо масканларида целофан пакетларнинг қўлланилишини тақиқлаш лозим. Унинг ўрнига қоғоз пакетларни қўллаш зарур.

Бундан йигирма йиллар олдин ҳам бозорларда маҳсулотлар қоғоз пакетларда сотиларди. Болалигимизда ажойиб тўр халтачалар бўларди. Жуда чидамли ва арзонлиги боис ҳамма ундан фойдаланарди.

Фойда ва зарари ўрганилса, қоғоз пакетларнинг атроф муҳитга хавфлилик даражаси жуда паст саналади. Улар қор ва ёмғирда тупроқ билан қўшилиб, чириб кетиши кафолатланган. Қушлар ёки ҳайвонлар ошқозонига тушса, маълум муддатдан сўнг нажас билан чиқиб кетар экан.

Бугунги кунда ҳамма жойда бунёдкорлик ишлари жадал суръатларда давом этмоқда. Ҳар куни қурилиш объектларига тонна-тонналаб цемент ва бошқа хомашёлар етказиб бериляпти. Олдинлари цемент, оҳак, гипс, алебастр каби хомашё фақатгина қоғоз қопларда етказиб бериларди. Ҳозирги кунда уларни сунъий толадан ишлаб чиқарилган қопларда қадоқлаш урфга кирган. Бир марталик бу қоплар қурилиш масканларига яқин жойларда учиб, ёйилиб ётганини кўрасиз. Ҳозирги кунда «Қизилқумцемент» АЖдан бошқа барча ишлаб чиқарувчи корхоналар қоғоз қоплардан фойдаланишдан аллақачон воз кечгани жуда ачинарли ҳолат.

Аслида бундай маҳсулотларни қадоқлашнинг ўз талаб ва меъёрлари бор. Афсуски, бунга кўпчилик эътибор бермаяпти.

Маълумки, қоғоз пакетлар иккиламчи маҳсулот, яъни макалатурадан тайёрланади. Бугунги кундан қоғоз маҳсулотлари қайта ишланиб, фақатгина ҳожатхона қоғози, салфетка ва картон тайёрланар экан. Агар савдо масканлари эҳтиёжи учун қоғоз пакетлар ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилса,  бу она табиатга нисбатан меҳримизнинг намунаси бўларди.

Биз мустақил ва озод жамиятда яшаяпмиз. Бизнинг ўз қараш ва муносабатимиз ҳам ана шу мустақилликка мос равишда шаклланган бўлиши лозим. Эндиликда дунё ҳамжамияти пластмасса ва целлофанлардан воз кечишини кутиб ўтирмасдан ўзимиз ундан фойдаланишни буткул тақиқлашимиз керак. Бу ташаббус бутун оламда қўллаб-қувватланиши шубҳасиз.

 

Эрпўлат БАХТ




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔31

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔219

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔216

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 31    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 219    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 216    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 344    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 515    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар