Долзарб мавзу      Бош саҳифа

«Оғзи бемаза бўлиб кетаётганлар» ёнимизда

Статистик маълумотларга кўра, Ўзбекистон бўйича бир кунда 19-20 минг тонна чиқинди ҳосил бўлмоқда. Чиқиндилар турли хил металлар, шиша идишлар, макулатура, пластик, озиқ-овқат маҳсулотларининг қолдиқларидан иборат. Қанчалик кўп ва хўп гапирилмасин белгиланмаган жойга чиқндиларни ташлаш бўйича нохуш ҳолатлар сони ошса ошяптики, камайгани йўқ.

«Оғзи бемаза  бўлиб кетаётганлар»  ёнимизда

2023 йил бошидан буён чиқиндиларни нотўғри жойга ташлаш билан боғлиқ 11 мингдан ортиқ қоидабузарлик аниқланди. Шунинг 600 дан ортиғи онлайн кузатув камералари орқали қайд этилган.

Ўзбекистонда йил бошидан буён белгиланмаган жойга чиқинди ташлаш билан боғлиқ 11 566 та қоидабузарлик қайд этилди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати маълум қилган.

Афсуски, энг кўп қоидабузарлик Самарқанд вилояти (1544), Тошкент шаҳри (1271) ва Фарғона вилоятида (1212) аниқланган бўлса, энг кам қоидабузарлик Хоразм вилоятида (332) қайд этилган.

Бошқа ҳудудларда қоидабузарликлар сони:

Сирдарё вилояти – 718 та;

Жиззах вилояти – 834 та;

Бухоро вилояти – 507 та;

Навоий вилояти – 590 та;

Андижон вилояти – 725 та;

Наманган вилояти – 804 та;

Сурхондарё вилояти – 983 та;

Қашқадарё вилояти – 444 та;

Қорақалпоғистон – 546 та.

Ҳолатлар бўйича жами 4,9 млрд сўм жарима белгиланган бўлса, ундан 2,5 млрд сўми ундирилган. Қоидабузарликларнинг 602 таси Тошкент шаҳри, Тошкент ва Андижон вилоятларида ўрнатилган онлайн кузатув камералари орқали қайд этилган.

Кўриниб турибди, рақамлар салмоғи юқори. Муаммонинг илдизи эса яна экологик тарбия ва маданиятга бориб тақалади. Кўпинча кўча-кўйда, деворларда «Ахлат ташламанг, жарима фалон сўм» деган ёзувларга кўзимиз тушиб қолади. Аммо шу пайтгача биров белгиланмаган жойга чиқинди ташлагани учун шунча миқдорда жарима тўлаганми-йўқми билмасдик ҳам. Бироқ охирги пайтларда мумкин бўлмаган ерга чиқинди ташлагани, йўл бўйларига машина ойнасидан чиқинди улоқтиргани учун жаримага тортилганлар ҳақидаги хабарларга тез-тез кўзимиз тушади. Бундай хабарлар бир томондан чиқинди улоқтирувчиларга, атроф муҳитга зарар етказувчиларга қонуний чоралар кўрилаётгани учун бизни қувонтирса, бир томондан экологик маданият ва тарбиямиз оқсаётгани билан кўнг­лимизни ҳижил қилади.

Аслини олганда аҳолининг экологик маданияти қанчалик шаклланган бўлса, юқоридаги каби эълонларга ҳам, назоратга ва кузатув камерасига ҳам ҳожат қолмасди. Агар экологик таълим ва тарбия қон-қонига сингган бўлса, одамлар тўғри келган ерга чиқинди улоқтирмайди, аксинча, ерда ётган чиқиндига кўзи тушса уни белгиланган жойга олиб бориб ташлайди, ўзини табиатнинг бир бўлаги дея билиб, унинг мусаффолиги учун қайғуради.

Кўчаларни, йўлакларни ўз онаси каби бир муштипар тозалаётганини, супуриб-сидирганини қалбдан ҳис қилиб, уларнинг меҳнатини қадрлашга чин дилдан ҳаракат қилади. Бу хислатни албатта фарзандларига ҳам анъана тарзида ўргатади. Яхши ва ёмон одатларни тушунтирганда, ерга чиқинди ташлаш энг катта тарбиясизлик эканини уқтиради, зинҳор бундай қилмаслик кераклигини ўргатади. Бу борада аввало ўзи ўрнак бўлади.

Шу ўринда ўзим билан бўлган бир воқеани мисол қилиб ўтсам. Иш юзасидан жамоат транспортида кўп юраман. Қувонарли жиҳати бугунги кунда деярли барча йўналишлардаги жамоат транспортлари тоза-озода, ёзда муздек, қишда иссиққина. Шуларни ўйлаб кетаётсам ёнимга келиб ўтирган ўрта ёшлардаги, ўзига қараган гўзал бир аёл шундоқ оғзидан сақични олдию, оёғим тагига улоқтирди. Мен аввалига тушунмай унга ҳайрат билан қарадим.

«Оғзим бемаза бўлиб кетди», деб изоҳ берди аёл ва кечирим ҳам сўрамасдан йўлида давом этди. Автобусдаги мендан бошқа йўловчиларда ҳам бу ҳолат нохуш ҳис уйғотди. Бу уларнинг қарашларидан маълум эди. Энди ўйлаб кўринг, бу аёл шу қилган иши билан фарзандларига қандай ўрнак бўлиши мумкин?!

Бир вақтлар халқимизда анъана тарзида жудаям чуқур шаклланган экологик тарбиянинг бугун атиги ярмини ҳам сақлаб қололмаганимиз алам қилади. Айниқса, шаҳар ва туманлар марказидаги ариқларнинг аҳволига қараб йиғлагинг келади. Аксариятида сув эмас, чиқинди тўлиб-тош­ган. Елим идиш дейсизми, целлофан пакетми, музқаймоқ қоғози, ҳатто болалар тагликларига кўзингиз тушади. Шаҳарлардаги айрим кўп қаватли уйлар атрофи ойлаб тозаланмайди. Негадир уларда яшовчилар бу ҳудудларни ўзиники деб билмайди.

«Энг муҳим масала – аҳолининг экологик маданиятини ошириш. Бугун кўчага ёки исталган жойга қаранг. Ҳамма жойда одамлар ташлаб кетган чиқиндиларни кўрасиз. Биз она юртимизни муқаддас деймиз. Нима учун уни тоза-озода сақламаймиз?..» Президентимиз томонидан куюнчаклик билан айтилган мана шу сўзлар бугун ҳамманинг қалб ҳайқириғига айланиши керак эмасми?

Бутун дуёнинг энг оғриқли глобал муаммоларидан бирига айланган чиқиндилар масаласи мамлакатимизда экология ва атроф муҳит муҳофазасига оид стратегиянинг муҳим йўналишларидан биридир. Чиқиндисиз ҳаётга эришиш эса ёшу қари, ҳаммамизнинг, ҳар биримизнинг ўз қўлимизда!

 

Саида ИБОДИНОВА




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔31

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔219

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔216

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 31    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 219    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 216    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 344    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 515    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар