Ўзбекистон Республикасининг «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунига қўшимча ва ўзгартиш киритилди.
Унга кўра, аҳоли томонидан айрим турдаги ёввойи ҳайвонларнинг ярим эркин шароитларда, сунъий яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланади.
Мазкур ҳайвонларнинг рўйхати ҳамда уларни юридик шахслар (ташкилотлар) томонидан сақлаш тартиби Ҳукумат томонидан белгиланади.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг маълум қилишича, рўйхатга ёввойи ҳайвонларнинг 66 дан зиёд тури, жумладан, ҳашаротлар, балиқлар, заҳарли илонлар, айиқлар оиласининг барча кенжа турлари, йўлбарслар, тимсоҳлар, лочинлар, ёввойи мушуклар, бўрилар, шоқоллар, тулкилар, орангутанлар, шимпанзелар ва бошқа кўплаб ҳайвонлар киради.
Маълумот учун, 2022 йилда ёввойи ҳайвонларнинг одамларга ҳужуми билан боғлиқ 2 та ҳолат қайд этилган. Хусусан, 2022 йилнинг 7 апрель куни Тошкент вилоятида шер боласи 3 ёшли болага ҳужум қилиб, оғир жароҳат етказган.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил