Газетамизнинг ўтган сонида Қўшкўпир тумани Ғозовот қишлоғида яшовчи Нурбек Рўзметов билан турмуш қуриб, бахтли ҳаёт кечираётган япониялик Микако Сугавара ҳақида мақола чоп этилган эди.
Шундан сўнг Ўзбекистон Экологик партияси Хоразм вилоят кенгаши, вилоятдаги маданий марказлар ҳамда маҳалла фаоллари ҳамкорликда япониялик келин Микаколар хонадонида бўлишди. Микако Сугавара билан Япония ва Ўзбекистон ўртасидаги экологик маданият ва ёшларда атроф муҳитга бўлган муносабат тўғрисида самимий суҳбат бўлди.
Япониялик келин суҳбат давомида деҳқончилик қилиши, гуллар парваришлашни яхши кўриши ҳақида гапирди. Ўз юртидан ширин маккажўхори, қовоқ, қовун-тарвуз уруғларини олиб келиб, мўл ҳосил олганини айтиб берди.
Суҳбат сўнгида Микако Сугавара қуриган Орол денгизи тубига бориб ўз кўзи билан кўриш орзуси борлиги ва бу ҳақда юртдошларига таассуротларини улашишни мақсад қилганини айтди. Партия фаоллари келгусида Оролга бўладиган экотурда албатта Микакони олиб кетишга ваъда беришди.
Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?
🕔13:23, 20.07.2026
✔27
Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.
Батафсил
Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда
🕔13:17, 20.07.2026
✔27
Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.
Батафсил
Кактусдан яратилган эко-пластик
🕔11:22, 30.06.2026
✔86
Дунёда пластик чиқиндилар муаммоси тобора долзарб тус олаётган бир пайтда, олимлар экологик тоза муқобил материаллар яратиш устида изланиш олиб бормоқда. Ана шундай янгиликлардан бири Мексикада яратилган кактус асосидаги биологик парчаланувчи пластикдир.
Батафсил