Шу кунларда Жанубий Корея каналларида бир воқеа шов-шувга айланди.
Ота-бола дўконга кириб, сумкасига сут, олти дона олма ва ичимлик жойлайди. Буни видео кузатувда кўриб турган дўкон эгаси уларни касса олдида тўхтатади.
Хижолат бўлган ота фақат «Мени кечиринг», дея олди. Полиция келиб суриштириб кўрса, ўғриликни содир этган ўттиз тўрт ёшли корейс фуқароси, олти ойдан буён бетоблиги сабаб ишсиз бўлиб чиқади. Ўн икки ёшли ўғлидан ташқари уйида хотини ва етти ёшли ўғли ҳам бор экан.
Хуллас, дўкон эгаси унинг устидан полицияга шикоят қилишдан воз кечади. Полиция эса уларни яқинроқ ресторанга олиб бориб овқатлантиради. Шу пайт дўкондаги воқеага гувоҳ бўлиб турган бир киши уларнинг столи устига 200 Корея вони (170 АҚШ доллари) солинган конверт қўйиб, индамай чиқиб кетади.
Полиция уни бу қилмиши учун қамаб юбориш ҳам мумкин эди. Лекин «Полиция ўғрилик қилишга мажбур бўлган отага доимий иш топиб берди», деб янгиликларда чиқди.
Кейинги куни эса, ўғрилик содир бўлган дўконга нотаниш аёл бир қути олма олиб келади ва янгиликларда чиққан оилага ёрдам сифатида жўнатиб беринг, деб илтимос қилади. Кейинчалик шундай илтимос билан бошқа одамлар ҳам дўконга кела бошлайди...
Айтмоқчи бўлганимиз, полиция фақат жазоловчи орган эмас. Улар қийинчиликка тушиб қолган фуқароларга ёрдам беришни асосий вазифаси деб билади.
Хуллас, ўрнак олса, арзийдиган воқеа бўлибди.
Улуғбек ЮСУПОВ
Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли
🕔15:43, 15.05.2026
✔121
МУҚАДДИМА
Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўради. Дунёнинг қайси бир четидаги адолатсизлик уларга худди ўзининг уйида рўй бераётгандек туюлади. Қайдадир адолатнинг барқарорлиги ёки ғалабаси уларнинг руҳиятини кўтаради. Улар ҳар бир яхши одамнинг муваффақиятидан қувонади, одамларнинг муаммолари эса уларнинг ҳам дардига айланади.
Батафсил
Унутилмас умр ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон
🕔09:06, 08.05.2026
✔114
...Уйига ҳалок бўлгани ҳақида қорахат жўнатишади. Яқинлари, бир ўғли билан уйда қолиб, зор-интизор кутаётган аёли қайғули хабардан қаттиқ изтиробга тушишади. Қишлоқ аҳли, яқинлари унинг учун аза тутишади. Ўша машъум қорахатдан сўнг орадан саккиз ойча вақт ўтиб...
Батафсил
Дарахтлар – менинг дўстларим
🕔16:47, 30.04.2026
✔136
...Хурсанд аммам энам билан тенгдош, иккиси ҳам қутлуғ саксон ёш остонасида. Ҳордиқ куни меҳмон бўлиб келди, мириқиб суҳбатлашдик. Нимагадир, аммамни болаликдан опа, деб қадрлаймиз, тўнғичларимиз шундай атаган, биз уларга эргашган бўлсак керак.
Батафсил