Ўзбекистон Экологик партияси Навоий вилоят кенгаши, Навоий давлат педагогика институти табиий фанлар факультети ҳамкорлигида Халқаро озон қатламини ҳимоя қилиш кунига бағишлаб «Озон – ҳаёт учун!» мавзуида талабалар ўртасида тадбир ўтказилди.
Саноатлашиб бораётган бугунги даврда табиатдаги тирикликнинг муҳим асоси бўлган озон қатламини ҳимоя қилиш тобора долзарб аҳамият касб этмоқда. Аҳолининг экологик билимини ошириш, озон қатлами ҳақида айниқса ёшларни кўпроқ хабардор қилиш талаб этилади. Мақсад ёшларнинг хабардорлигини ошириш ҳамда она табиатни, хусусан, озон қатламини сақлашга бўлган муносабатини ўзгартиришдан иборатдир.
Тадбирда талабалар 4 гуруҳга бўлинган ҳолда 3 та шарт, — «Энг яхши видеоролик», «Энг яхши расм» ижодий ишлари ва озон қатлами бўйича берилган саволларга жавоблари билан иштирок этди.
Ғолиблар ҳамда фаол иштирокчилар Экопартиянинг эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил