Ўтган ҳафтада ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Сергели туманидаги ҳудудда ноқонуний чиқиндихона юзага келгани ва чиқиндиларнинг ёниши натижасида атрофда яшовчи аҳоли заҳарли тутундан азият чекаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Ўзбекистон Экологик партияси ходимлари томонидан ушбу ҳолат ўрганилганда, ушбу ҳудуд туман ободонлаштириш бўлимига тегишли бўлиб, ҳақиқатан ҳам ҳудудда чиқиндилар тўпланиб қолган ва ёнғин юзага келиши туфайли атрофга заҳарли тутун тарқалган.
Мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Экологик партияси вакиллари томонидан туманнинг масъул мутасаддиларига мурожаат қилиниб, ҳолатни бартараф этиш бўйича музокаралар олиб борилди. Натижада, туман мутасаддилари томонидан бир ҳафта муддат ичида техника жалб қилиниб, чиқиндилар хавфсиз кўмилиб, юқори қисми текисланиши айтилди.
Ушбу муаммо Ўзбекистон Экологик партияси томонидан назоратга олиниб, бартараф этилгани бўйича қайта ўрганиш ишлари олиб борилди. Натижада, мутасаддилар томонидан берилган ваъдалар белгиланган муддатда амалга оширилди. Асосийси муаммо бартараф этилди.
Муаммони бартараф қилишда яқиндан кўмак берган Сергели туман ҳокимлигига Ўзбекистон Экологик партияси ўз миннатдорлигини билдиради.
ЎЭП Тошкент шаҳар кенгаши
матбуот хизмати
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил