Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси ҳам Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси ҳамкорлигида «Халқаро автомобилсиз кун» муносабати билан Урганч давлат университети ҳудудида «10 минг қадам пиёда» акциясини ўтказди.
Акция давомида иштирокчиларга кунига маълум вақт пиёда юришнинг афзал томонлари, шунингдек, бугунги кундаги экологик муаммоларни бартараф этиш йўллари тўғрисида тушунтиришлар берилди.
Ўзбекистон Экологик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган депутат Камол Жуманиёзов Ўзбекистонда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шаҳарларнинг транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, экологик тоза транспорт воситаларида ҳаракатланишни рағбатлантириш, велосипеддан фойдаланишни оммалаштириш, аҳолини пиёда юришга кенг жалб этиш, ҳаётимизнинг барча жабҳаларида экологик маданиятни кенг тарғиб этиш юзасидан ўз фикр-мулоҳазалар билдирди.
– Олимлар югуриш спорти билан шуғулланувчилар устида узоқ йиллик изланиш ва тадқиқот олиб борганларидан сўнг мазкур спортчиларнинг тизза мускуллари жуда мустаҳкам, бақувват ва яхши ҳолатда бўлишини аниқладилар, – дейди тадбирда сўз олган Камол Жуманиёзов. – Пиёда юриш тизза мускуллари қувватини оширибгина қолмай, балки юрак мускулларини ҳам яхшилаб, қандли диабет касаллиги чекинишига, қон босимининг мўътадиллашишига хизмат қилар экан. Умуртқа поғонаси ва тизза бўғимларидаги оғриқларнинг йўқолишига ҳамда жисмнинг иммунитет тизими мустаҳкамланишида ҳам пиёда юришнинг ижобий таъсири катта эканини мутахассислар исботлашган.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил