ЎЭП Арнасой туман партия ташкилоти ташаббуси билан 22 сентябрь – Автомобилсиз кун санасига бағишлаб тумандаги «Бобур» ва «Олтин водий» МФЙ ҳудудларида «Ўз соғлиғим учун ўзим маъсулман» шиори остида экоакция ўтказилди.
Акция давомида «Бобур» МФЙ ҳудудидаги энг серқатнов кўчалардан бири бўлган «Порлоқ» кўчаси автомобилсиз кўча деб эълон қилиниб, ҳайдовчиларга тушунтириш ишлари олиб борилди.
Натижада мазкур кўчада автомобиллар юриши ҳайдовчиларнинг розилиги билан тўхтатилди. Йўлда ҳаракатланаётган велосипед ҳайдовчилари ва пиёдалар билан ушбу сана ҳақида суҳбатлар олиб борилди. Жумладан, велосипедда ҳаракатланишнинг соғлиқ учун фойдали эканлиги юзасидан йўловчилар билан фикрлар алмашилди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил