Юртимиз бўйлаб ўтказилган давомли тадбирлардан бухоролик партия фаоллари ҳам четда қолгани йўқ.
Бухоро вилоят экология ва иқлим ўзгариши бошқармаси ҳамда ЎЭП Бухоро вилоят партия ташкилоти ҳамкорлигида «Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз» шиори остида тадбир ташкил этилди. Дастлаб мутахассислар томонидан «Автомобилсиз кун» ҳақида ёшларга маълумот берилиб, автомобиль ҳаракатланиши натижасида атмосферага чиқариладиган зарарли газлар ҳақида батафсил тушунча берилди.
Шунингдек, пиёда юришнинг инсон саломатлигига ижобий таъсири, велосипедда ҳаракатланиш орқали табиатни асраб-авайлашга ҳиссамизни қўшишимиз мумкинлиги таъкидланди.
Тадбирнинг давоми сифатида Бухоро шаҳри кўчалари бўйлаб велосипедда ҳаракатланиш марафони ўтказилди. Марафон сўнгида фаол қатнашган мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил