Бирлашган Араб Амирликларининг Шаржа шаҳрида такси ҳайдовчиси ичига 1,7 миллион дирҳам (500 минг доллар атрофида) солинган ва машина ичида унутиб қолдирилган портфелни эгасига қайтарди.
РАА «Новости» хабарида айтилишича, ҳайдовчи жанубий кореялик бизнесменни Шаржа аэропортидан Дубайга элтиб қўйганидан сўнг, у портфелини унутиб қолдирганини билган. Дарҳол полицияга хабар бериб, пуллар вақтида эгасига қайтарилишини таъминлади.
Бу иши учун ҳайдовчи шаҳар йўл ва транспорт бошқармасининг миннатдорлик ёрлиғи ҳамда бизнесменнинг ўзидан 3 минг дирҳам (800 доллар) пул мукофоти билан тақдирланди.
Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?
🕔13:23, 20.07.2026
✔34
Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.
Батафсил
Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда
🕔13:17, 20.07.2026
✔32
Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.
Батафсил
Кактусдан яратилган эко-пластик
🕔11:22, 30.06.2026
✔87
Дунёда пластик чиқиндилар муаммоси тобора долзарб тус олаётган бир пайтда, олимлар экологик тоза муқобил материаллар яратиш устида изланиш олиб бормоқда. Ана шундай янгиликлардан бири Мексикада яратилган кактус асосидаги биологик парчаланувчи пластикдир.
Батафсил