Олтин куз ҳам жадаллаб ўтиб борар экан, гўё табиат чуқур уйқуга чўмгандек, одамларнинг эса у билан боғлиқ юмушлари ҳам танаффус қилгандек таассурот уйғонади. Аслида табиат ҳеч қачон мудрамайди, у ҳамиша бедор ва уйғоқ. Шу боис инсоният ҳам табиатни асраш борасидаги ўзининг хайрли ишларида бир нафас бўлсин танаффус қилмасдан давом этиши зарур.
Ўзбекистон Экологик партияси Боғот туман кенгаши Экоҳаракатнинг Хоразм вилоят ҳудудий бўлинмаси, партиянинг «Ёшлар қаноти», Республика Маънавият ва маърифат маркази Боғот тумани бўлинмаси ва «Хоразм сув таъминот» МЧЖ Боғот тумани бўлими ҳамкорлигида халқаро табиий офатлар хавфини камайтириш кунига бағишлаб ўтказилган тадбирда ана шунга аҳамият қаратилди.
«Табиат ва ёшлар» мавзусида бўлиб ўтган давра суҳбатида атроф муҳит ва табиатни асраш борасида куз ва қиш фаслларида қилиниши лозим бўлган ишлар хусусида батафсил маълумотлар берилди.
Жумладан, хазонларни ёқмаслик, ёввойи қушлар ва ҳайвонларга меҳрибонлик билан муносабатда бўлиш, теварак-атроф озодалиги борасида сўз юритилди.
Тадбирда сўзга чиққан мутахассис ва экологлар кузги кўчат экишнинг аҳамияти ҳақида қизиқарли маълумотлар билан ўртоқлашди. Табиат ер, сув, ҳаво, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсидан иборат экани ва уларни асраб авайлаш ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчи экани ҳақида ҳам тушунтиришлар берилди.
Давра суҳбати якунида берилган саволларга атрофлича жавоблар қайтарилди ҳамда фаол иштирокчиларга партия томонидан эсдалик совғалари топширилди.
Улуғбек ИБРОҲИМОВ,
ЎЭП Боғот туман кенгаши раиси,
Халқ депутатлари туман
Кенгаши депутати
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил