Кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади
Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
БатафсилБиз ҳар куни ўйламасдан беғам ташлайдиган аксарият чиқинди биздан кейин ҳам анча вақтгача Ер юзини заҳарлаб ётишини мактаб боласи ҳам билади.
Дунёдаги мавжуд қишлоқ хўжалиги ерларининг қарийб 30 фоизи, яъни 1,4 миллиард гектари охир-оқибат пўчоққа ташланадиган озиқ-овқатларни етиштиришга сарфланади. Бу миқдордаги маҳсулотни етиштириш учун 173 млрд метр куб сув, яъни қишлоқ хўжалиги учун ишлатиладиган умумий сувнинг 24 фоизи сарфланади.
Ҳозирда хонадонларимиздан чиқадиган аксарият чиқиндиларнинг сўнгги манзили талабга жавоб бермайдиган шунақа чиқинди полигонлари бўлиб, бу ерга тушган пўчоқ ўзидан ўзи метан газини ажратишни бошлайди. Биламизки, метан карбонат ангидриддан бир неча баробар кучли иссиқхона гази ҳисобланади.
Статистикага кўра, аҳоли даромади кам бўлган мамлакатлардаги озиқ-овқат маҳсулотларидаги йўқотиш ишлаб чиқариш жараёнига, ривожланган мамлакатларда эса истеъмол жараёнига тўғри келади. Мисол учун, AҚШ аҳолиси озиқ-овқатининг тенг ярмини пўчоққа чиқарар экан.
Аслида озиқ-овқат маҳсулотлари чиқиндиларини уй ҳайвонларига бериш азалдан қўлланиб келинадиган самарали утилизация усули ҳисобланади. Чунки ҳайвон еган емишнинг учдан бир қисми гўшт ва сут ҳосил бўлишга сарфланади. Аммо полигонларга чиқиб кетадиган барча пўчоқни уй ҳайвонларига бериш имконсиз эканини биламиз. Биз пўчоқ миқдорини минимумга туширишимиз мумкин. Хўш, нима қилсак бўлади?
Биринчи навбатда, овқатимизни охиригача ейишни ўрганишимиз керак. «Ёмондан ёрти ош қолар» деб бежиз айтилмаган. Овқат пишираётганда исроф бўлмайдиган қилиб пишириш керак. Озгина оч қолганимиз – исроф бўладиган овқатдан яхшироқ.
Уйдаги масаллиқларнинг яроқлилик муддати тугаётганларини биринчи ишлатиш керак. Супермаркетга кириб мева-сабзавот олаётганда, ҳамма чиройлиларини танлаб олади. Сал бужмайганлари қолиб кетаверади. Яроқлилик муддати икки кун қолган мева-сабзавотларни кўпинча эҳтиёт чораси сифатида ташлаб юборишади. Энди барча супермаркетлардан кунига қанча пўчоқ чиқишини тасаввур қилаверинг.
Олдимизда ана шундай жиддий, экологик муаммолар тургани учун ҳам уни бартараф этиш йўлида Ўзбекистон Экологик партияси доимий саъй-ҳаракатларни олиб бормоқда.
Хусусан, партиямизга Фарғона вилояти Данғара туманидан тушган мурожаатга асосан ЎЭП Фарғона вилоят кенгаши раиси Шоҳруҳбек Каричаев бошчилигида тузилган ишчи гуруҳ, яъни партия фаоллари ва депутатлар, Фарғона вилояти Экология ва атроф-муҳтини муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси, Данғара туман ҳокимлиги, «Тоза ҳудуд», туман тозалик ва санитар сервис маркази вакиллари, чиқинди полигонларини ташкил қилиш дирекцияси раҳбарлари иштирокида Данғара туманидаги йирик чиқинди полигони бориб ўрганилди. Ўрганиш чоғида катта майдонни эгаллаган мазкур чиқинди полигони аҳоли яшаш ҳудудига яқин масофада жойлашгани натижасида бу жой одамларга, ҳудуд экологиясига катта зарар етказаётгани аниқланди. Тўпланиб қолган чиқиндилар ўзидан заҳарли газлар чиқариб, аста-секин туташи натижасида ҳаводаги заҳарлар тобора кенгроқ тарқалмоқда. Ўрганиш жараёнида масъул раҳбарлар билан келишилган ҳолда ушбу эски чиқинди полигонини ёпиш, ҳудудни чиқиндилардан тозалаш, аҳолига қийинчилик туғдирмайдиган янги чиқинди полигонини қуриш бўйича маслаҳатлашиб олинди. Экологик партия бу борадаги ишларни ўзининг назоратига олиб, ушбу муаммони бартараф этишга барча масъулларни йўналтириши таъкидланди.
Фотима МАНСУРОВА,
ЎЭП Фарғона вилоят кенгаши матбуот бўлими ходими
Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Батафсил2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларига жисмоний ҳамда юридик шахслардан 28 минг 168 та мурожаат келиб тушди.
БатафсилМустақиллик мамлакатимиз тарихидаги улуғ сана бўлиб, истиқлол йилларида қўлга киритилган улкан ютуқларни сарҳисоб қилиш, халқимизни бунёдкорлик ғоялари атрофида янада жипслаштириш ва келажак тараққиётининг устувор йўналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.
Батафсил