Иқлим      Бош саҳифа

Экологик таълим – табиат мусаффолигининг муҳим омили

Узлуксиз таълим тизимида таҳсил олаётган ўқувчи ва талаба ёшларда экологик онг ва маданиятни шакллантирмасдан, экология ва атроф-муҳит муҳофазаси соҳасига сарфланаётган ҳар қанча маблағлар билан муаммоларни бартараф этиб бўлмайди.

Экологик таълим –  табиат мусаффолигининг муҳим омили

Мамлакатимизда экологик хавфсизликни таъминлаш, чиқиндиларнинг инсонлар соғлиғига зарарли таъсирининг олдини олиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, санитария ва экологик ҳолат сифатини ошириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Президентимизнинг 2023 йил 31 майдаги тегишли фармони ижросини таъминлаш мақсадида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, олий таълим, фан ва инновациялар ҳамда мактабгача ва мактаб таълими вазирликлари билан келишув имзолангани бу борада айни муддао бўлди. Унга асосан, таълим муассасаларида ёшларнинг табиатга бўлган меҳрини уйғотиш, уларни табиат ҳимоя­чиси сифатида тарбиялаш, ёш эколог­лар сафини кенгайтириш мақсадида жорий йилнинг август ойида Қашқадарё вилоятидаги «Лочин» болалар оромгоҳида «Ёш экологлар» ҳаракати қурултойи ташкил этилди.

Шунингдек, экологик таълим ва маданиятни ривожлантириш мақсадида тарихий шаҳарлар, шу жумладан, Тошкент, Самарқанд, Навоий, Бухоро ва Хоразм вилоятларида йирик анжуманларни ташкил этиш юзасидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилди.

Умумтаълим мактабларининг Миллий ўқув дастури асосида яратилаётган янги авлод дарсликларига экологик саводхонлигини оширишга оид жами 132 соат киритилди. Ҳозирда 10 118 та умумий ўрта таълим муассасаларида 31 916 та экологик-билогик тўгараги ташкил этилган бўлиб, уларда қарийб 474 минг нафар ўқувчи ёшлар жалб қилинган. Тўгаракларда атроф-муҳит муҳофазаси ва чиқиндилардан оқилона фойдаланиш, сув ва электр энергиясини мақсадли ишлатиш каби мавзуларда машғулотлар ташкил этилмоқда.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимида 219 та «Баркамол авлод» болалар мактаблари фаолият кўрсатиб, уларда 306 минг нафардан ортиқ ўқувчилар жалб қилинган. Қолаверса, «Баркамол авлод» болалар мактабларининг 79 номдаги тўгараклар ўқув дастурлари янгиланиб, экология йўналишидаги «Ёш эколог ва табиатшунос», «Флористика ва фауна», «Экодизайн» ва «Атроф-муҳит муҳандиси (инженер эколог)» тўгараклари ўқув-дастурлари ишлаб чиқилиб, мунтазам такомиллаштириб борилмоқда.

Айни чоғда 5 200 та умумтаълим мактабларида «Экология бурчаклари» ташкил этилиб, улар зарур материаллар билан таъминланмоқда. Бу жараёнда табиат бойликларидан унумли фойдаланиш, уларни муҳофаза қилиш масалаларини онгли равишда ҳал этиш учун оила, таълим муассасаларида ёшларга табиатга меҳр-муҳаббат руҳини шакллантириш, экологияга оид билимларни улар шуурига сингдиришга қаратилган саъй-ҳаракатлар ҳам ўз натижасини бераётир.

Бу саъй-ҳаракатлар иқлим ўзгариши ва унинг салбий таъсирини камайтириш усуллари ҳақида ёшлар ўртасида хабардорликни ошириш, кундалик ҳаётда янада барқарор амалиётларни қабул қилинишига ундайди. Зеро, ёшлар табиат ҳақидаги билимларни эгаллаб, теварак атрофнинг нозиклигини, унинг гўзаллик­ларини қалбан ҳис қила олсагина она Ватанга, унинг табиатига муҳаббати ошади.

 

Камолбек ЖУМАНИЁЗОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик  палатаси депутати,

Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Оҳангарондаги  чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

Оҳангарондаги чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

🕔13:18, 20.07.2026 ✔35

Иссиқ кунларда чиқинди полигонларида нега аланга чиқмоқда?

Батафсил
Экологик экспертиза  cоҳасида янги тартиб

Экологик экспертиза cоҳасида янги тартиб

🕔15:53, 09.07.2026 ✔68

Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сон қарорига мувофиқ экологик экспертиза соҳасида янги тартиблар жорий этилди.

Батафсил
Атмосфера ифлосланиши бўйича  аниқ ахборот

Атмосфера ифлосланиши бўйича аниқ ахборот

🕔09:46, 06.07.2026 ✔72

Атмосфера мусаффолигини сақлаш, унга зарар етказувчи омилларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш аҳоли саломатлиги, жонли табиат ҳаёти учун энг муҳим ҳисобланади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Оҳангарондаги  чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

    Оҳангарондаги чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

    Иссиқ кунларда чиқинди полигонларида нега аланга чиқмоқда?

    ✔ 35    🕔 13:18, 20.07.2026
  • Экологик экспертиза  cоҳасида янги тартиб

    Экологик экспертиза cоҳасида янги тартиб

    Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сон қарорига мувофиқ экологик экспертиза соҳасида янги тартиблар жорий этилди.

    ✔ 68    🕔 15:53, 09.07.2026
  • Атмосфера ифлосланиши бўйича  аниқ ахборот

    Атмосфера ифлосланиши бўйича аниқ ахборот

    Атмосфера мусаффолигини сақлаш, унга зарар етказувчи омилларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш аҳоли саломатлиги, жонли табиат ҳаёти учун энг муҳим ҳисобланади.

    ✔ 72    🕔 09:46, 06.07.2026
  • Жазирамага дош беролмаётган  қушлар

    Жазирамага дош беролмаётган қушлар

    Сўнгги кунларда Европада кузатилаётган аномал иссиқ об-ҳаво нафақат инсонлар ҳаётига, балки ёввойи табиатга ҳам жиддий хавф туғдир­япти.

    ✔ 77    🕔 09:44, 06.07.2026
  • Жазирама қаришни тезлаштиради

    Жазирама қаришни тезлаштиради

    Экстремал иссиқ ҳаво инсон саломатлигига сезиларли даражада салбий таъсир кўрсатиб, қаришни тезлаштиради. Бу ҳақдаги илмий тадқиқот натижалари The New York Times нашрида эълон қилинди.

    ✔ 69    🕔 09:44, 06.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар