Кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади
Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
БатафсилСамарқандда бўлиб ўтган Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеясининг 25-сессияси доирасида «2023 йилнинг энг яхши туризм қишлоқлари»ни тақдирлаш маросимида Навоий вилояти Нурота туманидаги Сентоб қишлоғи «Энг яхши туризм қишлоғи» деб эътироф этилди.
Нурота тумани марказидан 120 километр узоқда жойлашган Сентоб қишлоғи ҳудуддаги диққатга сазовор сайёҳлик йўналишларидан биридир. Сентоб Нурота тоғларининг шимолий ён бағрида жойлашган бўлиб, қўшни Жиззах вилоятининг Фориш тумани билан чегарадош. Қарийб 3 минг нафар аҳоли истиқомат қиладиган бу маскан ўзининг қадим тарихи, маданий-мероси, ўтмиши, миллий қадриятлари ва урф-одатларининг бугунги кунга қадар сақланиб қолганлиги билан бошқа қишлоқлардан ажралиб туради.
Қоя тошларга ишланган V-VI асрларга оид петроглифлар, тоғ тепасидаги кўҳна қўрғон қолдиқлари, XI-XVIII асрларга оид тошга ўйилган ёзувлар ҳамда қишлоқнинг энг юқори нуқтасидаги Фозилмон кўли диққатга сазовор жойлардир.
Қишлоққа ўртача бир кунда 300 нафар, бир йилда эса қарийб 45 минг нафар сайёҳ ташриф буюрмоқда.
Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Батафсил2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларига жисмоний ҳамда юридик шахслардан 28 минг 168 та мурожаат келиб тушди.
БатафсилМустақиллик мамлакатимиз тарихидаги улуғ сана бўлиб, истиқлол йилларида қўлга киритилган улкан ютуқларни сарҳисоб қилиш, халқимизни бунёдкорлик ғоялари атрофида янада жипслаштириш ва келажак тараққиётининг устувор йўналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.
Батафсил