Қашқадарёда экологияга дахлдор бирор идора бўлса, илтимос, эртага бориб кўринглар. Бу қандай шармандалик, қандай кўргилик?! Китоб туманида, менимча, экологияни назорат қиладиган тайинли маҳкамаям йўқ! Бўлганида тумандаги неча юзлаб тош-шағал-қум ва мармарни ўзбошимчалик билан қазиб, экологияни дабдала қилаётган “тадбиркор” ниқобидаги қонунбузарларни жиловини қўлга олган бўларди...
“Тахтиқорача” довонида шундай номдаги энг машҳур тандир кабоб тайёрланадиган ошхона бор. Ростданам, ҳозир Ўзбекистонда нўмир биринчи тандир пишириладиган жой шу, десам, муболаға бўлмас. Ўзимам неччи марта шу ердан тандиргўшт еганман, пойтахтга олиб келганман. Зўр, гап йўқ. Отасига раҳмат, эгалари ва қўлигул “тандирчи”ларнинг.
Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, “Катта тош”да бир кунда бир неча юзлаб қўй-қўзи сўйилиб, тандирга киради. Минглаб мижоз тўхтайди. Лекин...
Бугун соат кундузи учларда шу ерда тўхтадик. Одам кўплигидан катта йўлда “пробка” бўлди ҳатто. Шунда даҳшатли манзарага кўзим тушиб қотиб қолдим! Кузги табиат, дарахтлар барги шундай чиройлики... Аммо ана шу бегуноҳ дарахтлар остига кабоб ва бошқа балойи баттарлар пиширилиб, қолган қоп қора кул, кўмир қолдиқлари тўкиб ташланган. Кўриб кўзи куяди одамнинг. Бечора дарахтлар, дўлана, тут ва бодомлар аёвсиз жазоланяпти.
Қашқадарёда экологияга дахлдор бирор идора бўлса, илтимос, эртага бориб кўринглар. Бу қандай шармандалик, қандай кўргилик?! Китоб туманида, менимча, экологияни назорат қиладиган тайинли маҳкамаям йўқ! Бўлганида тумандаги неча юзлаб тош-шағал-қум ва мармарни ўзбошимчалик билан қазиб, экологияни дабдала қилаётган “тадбиркор” ниқобидаги қонунбузарларни жиловини қўлга олган бўларди...
Хуллас, “Катта тош” ошхонаси раҳбарлари миллиардлаб пул топаётган бўлса, ҳалоли бўлсин. Лекин бу бойлик энг қадрли бойлик экология, яшил макон, она табиатни оёқости қилиш, булғаш ортидан топилиши керак эмас! Овоз беринглар юртдошлар, қоринни эмас, қадрниям ўйлайлик!
Норқобил Жалилов,
журналист
Энди пенсияга чиқишда оворагарчилик бўлмайди: фақат меҳнат дафтарчангизни рақамлаштиринг!
🕔11:26, 30.06.2026
✔73
Пенсия – бу ҳар бир инсоннинг меҳнати қадри, кексалик гаштини суриш учун давлат томонидан бериладиган кафолатланган ижтимоий ёрдам. Кўпчилик ҳалигача ёшга доир пенсия ва ижтимоий нафақани бир нарса деб ўйлайди, аслида эса уларнинг фарқи катта.
Батафсил
Ҳар йили қанча ҳайвон «тажриба қуёнчаси» сифатида йўқ қилинади?
🕔09:10, 10.04.2025
✔500
Дунё бўйича ҳар йили бир неча миллион ҳайвон тажриба мақсадида йўқ қилинмоқда.
Батафсил
Диққат, танлов! ЭКОЛОГИЯ, АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИ ВАЗИРЛИГИ
🕔15:55, 10.01.2025
✔579
ЎЗБЕКИСТОН ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ
2025 йил – Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили муносабати билан ижодкорлар ўртасида «Онажоним – табиат» ижодий ишлар танловини эълон қилади.
Батафсил