Кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади
Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
БатафсилҲар йили ҳаво ҳароратининг исиши туфайли Марказий Осиёда узоқ муддатли қурғоқчиликлар кўпайиб бормоқда ва бу катта иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни келтириб чиқаради. Бу ҳақда 13 ноябрь куни Самарқандда бошланган БМТнинг чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги конвенцияси ижросини кўриб чиқиш қўмитасининг 21-сессиясида айтилди.
Ушбу сессияда Марказий Осиё аҳолисининг қарийб 60 фоизи тўғридан-тўғри асосий даромад манбаи сифатида қишлоқ хўжалигига боғлиқлиги, шу сабабли қурғоқчилик минтақа аҳолисининг аксарият қисмининг иқтисодий хавфсизлиги ва фаровонлигига жиддий таҳдид солаётгани қайд этилган. Шунингдек, қурғоқчиликнинг таъсири трансчегаравий экани, шунинг учун ҳам қурғоқчилик хавфи ва заифлигини камайтириш бўйича ҳаракатлар минтақавий даражада мувофиқлаштирилиши зарурлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.
БМТ маълумотларига кўра, Марказий Осиёда 152,06 миллион гектар ёки 38,43 фоиз ер майдони қурғоқчилик ҳолатида бўлиб, шундан 1,33 фоизи қаттиқ қурғоқчилик, 0,23 фоизи эса ўта қурғоқчилик ҳолатидадир.
Таҳдид кўламини тушуниш учун шуни таъкидлаш керакки, бу ҳудуд бутун Франциядан деярли уч баравар катта. Тожикистонда бутун мамлакат ҳудудининг 47 фоизи, яъни 6,7 миллион гектар ер турли даражада қурғоқчиликка учраган. Қирғизистонда бу кўрсаткич 42,4 фоизни ташкил этади.
Вазият қуйи оқимдаги учта давлатда ёмонроқ – Ўзбекистонда қурғоқчилик бутун мамлакат ҳудудининг 89,5 фоизига, Туркманистонда – 88, Қозоғистонда – 76 фоизига таъсир қилади.
Мутахассислар Марказий Осиёнинг қурғоқчиликка мойиллиги иқлим ўзгариши, Орол денгизининг қуриши, аҳоли сонининг кўпайиши, ерларнинг таназзулга учраши, табиий ресурслардан беқарор фойдаланиш ва атроф-муҳит муҳофазасининг самарасизлиги билан боғлиқлигини қайд этган.
Муаммо жиддий эканига қарамай, Марказий Осиёдаги қурғоқчилик ҳақида расмий равишда камдан-кам қайд этилади. Масалан, қурғоқчилик Марказий Осиёда рўйхатга олинган офатларнинг атиги 2-3 фоизини ташкил қилади.
Қурғоқчилик оқибатида иқтисодий йўқотишлар ҳажми ҳам жуда катта. Фавқулодда вазиятлар маълумотлар базаси маълумотларига кўра, 2000 — 2016 йилларда Марказий Осиёда қурғоқчиликдан кўрилган иқтисодий йўқотишлар 2 миллиард доллардан ошган, уларнинг аксарияти қишлоқ хўжалиги соҳасига тўғри келган. Бу салбий жараённи секинлаштиришнинг ягона йўли минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашдир.
Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Батафсил2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларига жисмоний ҳамда юридик шахслардан 28 минг 168 та мурожаат келиб тушди.
БатафсилМустақиллик мамлакатимиз тарихидаги улуғ сана бўлиб, истиқлол йилларида қўлга киритилган улкан ютуқларни сарҳисоб қилиш, халқимизни бунёдкорлик ғоялари атрофида янада жипслаштириш ва келажак тараққиётининг устувор йўналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.
Батафсил