«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси депутатлари ташаббуси билан ЎЭП Тошкент вилояти партия ташкилоти ҳамда Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти ҳамкорлигида билим юрти ҳудудида «Курсантлар боғи» учун дарахт кўчатлари экилди.
Мазкур акциядан кўзланган мақсад ҳудудда экологик барқарорликка эришиш, яшил ҳудудларни кўпайтириш, дарахт экиб, боғ яратиш орқали билим юртида таҳсил олаётган ёшларнинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини ўзгартириш, табиатга бўлган меҳрини оширишдан иборатдир.
«Курсантлар боғи»да 3 минг туп манзарали дарахт кўчатлари экилди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил