Етти кун      Бош саҳифа

Масъулият – ерга суққан қаламчанинг униб-ўсиб кетишида

Қорақалпоғистон Республикасида экологик мувозанатни барқарор сақлашга ҳисса қўшувчи ҳар қандай лойиҳа қадрли саналади. Одамлар бундай лойиҳаларни нажот манбаи сифатида қабул қилишиб, жон-жаҳди билан қўллаб-қувватлаган ҳолда уни ҳаётга тадбиқ этишади.

Масъулият – ерга суққан қаламчанинг униб-ўсиб кетишида

Марказлардан олис овулларда жийда, юлғун ва саксовулларнинг қўр тўкиб турганини кўрсангиз, бу экологик мувозанатни сақлашга қаратилган лойиҳа ва тадбирлар натижаси эканини дарҳол ҳис қиласиз. Бундай манзараларнинг кўпайишига атроф-муҳит мусаффолиги ва соғлом умр кечиришнинг бош гарови саналган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида янада кўпроқ ҳисса қўшилмоқда.

Жорий йил куз мавсумида Амударё туманида лойиҳа доирасида кўчат экиш ишлари қизғин давом этаётгани эътирофга муносиб. Барча овул ва маҳаллаларда, корхона-ташкилотлар, таълим муассасалари бинолари атрофида яшил боғ барпо этиш учун турли мевали ва манзарали дарахтлар кўчатларини ўтқазиш, уларни мунтазам равишда парваришлаш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

– Ҳар йили мамлакатимизда минглаб, миллионлаб кўчат экилгани ҳақида ахборотларни эшитиб қоламиз. Бироқ экилган кўчатлар ўз вақтида парваришланмас экан, бари бефойда бўлиб қолаверади. Шу сабабдан ҳам биз туманимизда кўчатларни қандай ерга экилиб, парваришланаётганини доимий равишда назорат қилиб бориш вазифасини ўз зиммамизга олганмиз. Бунинг учун кўнгилли табиатсеварлардан иборат жамоатчилик кенгашлари қизғин фаолият олиб бормоқда, – дейди Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгаши депутати, Ўзбекистон Экологик партияси аъзоси Баҳром Қодиров.

– Кўчат экиш дегани – қаламчани ерга тиқиб кетавериш дегани эмас, – дея суҳбатга қўшилади ЎЭП аъзоси Рашид Абдуллаев. – Бунинг ўзига хос нозик жиҳатлари бор. Шу сабаб ҳам дастлаб биз Қипчоқ овулидаги 1-сон касб-ҳунар коллежида кенг жамоатчилик учун семенар-тренинг ташкил қилдик ва кузги кўчат экиш ишларида нималарга аҳамият қаратиш зарурлигини тушунтирдик. Бунда тажрибали боғбон ва экологлар зарур маслаҳат ва кўрсатмалар бергани айни муддао бўлди.

Дарҳақиқат, кузги кўчат экиш ишлари баҳордагига қараганда муҳим саналади. Куз фаслида экилган ниҳол баҳоргача қувватга кириб, томир отиб кетишига муҳим шароит туғилади. Буни чуқур англаб етган лойиҳа иштирокчилари магистрал йўллар бўйларига иқлим шароитига мос дарахтлар экишмоқда. Эътибор бериб қаралса, марказларга элтувчи йўллар атрофи бийдай дашт эканига гувоҳ бўласиз. «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида бундай йўллар четига қурғоқчиликка чидамли даштбоп кўчатлар экишга ҳам эътибор қаратилаётгани айни муддао бўлмоқда.

Ишонамизки, «Яшил макон» ўта самарали лойиҳалардан бири бўлиб қолади. Яна ўн йиллардан сўнг мамлакатимиз сўлим дарахтзорлар ўлкасига айланади. Бунда эса ушбу лойиҳанинг ўрни ва аҳамияти катта бўлади.

 

Саъдулла СОДИҚОВ,

ЎЭП Амударё туман

кенгаши раиси,

халқ депутатлари туман

Кенгаши депутати




Ўхшаш мақолалар

Тозалик масъулиятдан бошланади

Тозалик масъулиятдан бошланади

🕔15:12, 23.07.2026 ✔7

Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.

Батафсил
Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

🕔15:11, 23.07.2026 ✔7

Дунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.

Батафсил
Депутат аралашуви билан  боғчага сув келди

Депутат аралашуви билан боғчага сув келди

🕔15:11, 23.07.2026 ✔11

Болалар тарбияланадиган мас­канда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тозалик масъулиятдан бошланади

    Тозалик масъулиятдан бошланади

    Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.

    ✔ 7    🕔 15:12, 23.07.2026
  • Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

    Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

    Дунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.

    ✔ 7    🕔 15:11, 23.07.2026
  • Депутат аралашуви билан  боғчага сув келди

    Депутат аралашуви билан боғчага сув келди

    Болалар тарбияланадиган мас­канда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.

    ✔ 11    🕔 15:11, 23.07.2026
  • Депутат қурилиш ишларини ўрганди

    Депутат қурилиш ишларини ўрганди

    Экологик партиядан Бойсун туман Кенгаши депутати Б.Шукуров ўз сайлов округида амалга оширилаётган қурилиш, реконструкция ва таъмирлаш ишларини жойига чиққан ҳолда ўрганди.

    ✔ 44    🕔 13:27, 20.07.2026
  • Жамоатчилик экология назоратчиси бўлишни истайсизми?

    Жамоатчилик экология назоратчиси бўлишни истайсизми?

    18 ёшга тўлган Ўзбекистон фуқаролари Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг ҳудудий бош­қармаларига ёки info@eco.gov.uz электрон почта манзили орқали ариза топшириб, жамоатчилик экология назоратчиси бўлишлари мумкин.

    ✔ 41    🕔 13:20, 20.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар