Республика болалар ижтимоий мослашув маркази ва ЎЭП Учтепа туман кенгаши ташаббуси билан пойтахтимизнинг 106-сонли заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб интернатида «Экология – болалар нигоҳида» ҳамда «Келажак авлод учун «Яшил макон» шиори остида кўргазмали маданий тадбир ҳамда дарахт экиш акцияси ташкил этилди.
ЎЭП Тошкент шаҳар партия ташкилоти вакиллари, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари, Олмазор тумани ҳокимлиги, 106-сонли мактаб интернати ўқитувчи ҳамда тарбияланувчилари иштирок этган тадбирда экологик онг ва маданиятни ёшликдан шакллантириб бориш, болаларда она табиатга бўлган меҳр-муҳаббатни юксалтириш ҳақида сўз юритилди.
Мактаб интернат ўқувчилари ўзлари чизган расмлар кўргазмаси ҳамда саҳна чиқишларини намойиш этишди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил