«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Навоий вилоят бўлинмаси ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси Навоий вилоят кенгаши ҳамкорлигида «Фуқаролик жамияти ҳафталиги» доирасида Навоий вилоятида «Иқлим ўзгаришларига қарши курашишнинг замонавий механизмлари: Яшил макон – янги нафас сари» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Анжуманда экофаоллар, экология соҳасида фаолият юритаётган олим ва экспертлар «Ўзбекистон — 2030» стратегиясида экология ва атроф-муҳит масалалари бўйича амалга оширилиши режалаштирилган ишлар бўйича тақдимотлар қилишди. Шунингдек, Навоий вилоят экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғининг жорий йил баҳор ва куз фаслларида «Яшил макон» лойиҳаси доирасида экилган дарахтларни парваришлаш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи тингланди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил