Ўзбекистон Экологик партияси ҳамда Тошкент давлат иқтисодиёт университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ўтказилган республика илмий-амалий анжуманида Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Абдушукур Ҳамзаев сўзга чиқиб, минтақамиздаги бугунги экологик ҳолат иқтисодиётнинг барча соҳаларини «яшил» иқтисодиёт тамойиллари асосида ривожлантиришни талаб этаётганини алоҳида қайд этди.
Партия дастурий мақсадларида «яшил» иқтисодиётга ўтиш, саноат ва иқтисодиётнинг барча тармоқларини атроф-муҳит муҳофазасига қаратилган стандартлар асосида ривожлантириш бугунги замон талабларидан ҳисобланади. Бунинг учун эса билимли, замонавий фикрлайдиган ва албатта табиатсевар мутахассис кадрлар керак. Тошкент давлат иқтисодиёт университети бу борада таянч олий ўқув юртларидан бирига айланиши қайд этиб ўтилди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил