Кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади
Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
БатафсилЯшилликни кўпайтириш, дарахтларни асраб-авайлаш, тобора нафси ҳакалак отаётган «қурилиш аждаҳоси»дан ҳар бир дарахтни ҳимоя қилиш бугунги куннинг энг долзарб муаммоларидан биридир.
Битта дарахтнинг кесилиши ҳам жамоатчиликнинг кескин норозилигига сабаб бўлаётгани бежиз эмас. Зотан, экологик муаммоларга ечим топиш ва уларнинг салбий оқибатларини бартараф қилишда ҳар битта дарахт табиатнинг ноёб бўлаги ҳисобланади.
Бироқ жаримаю, мораторийларга қарамай, дарахтларнинг қонунга хилоф равишда кесилиши билан боғлиқ ҳолатлар тез-тез учраб турибди. Бу эса, ўз навбатида, умумэкологик вазиятнинг ёмонлашишига сабаб бўлмоқда.
Шунинг учун, 2023 йил 20 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.
Қонун лойиҳаси билан дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини кесишга, кундаков қилишга, шикастлантиришга ёки йўқ қилишга олиб келадиган лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиққанлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда, шунингдек, дарахтларни қонунга хилоф равишда кесганлик, кундаков қилганлик ёки шикастлантирганлик учун маъмурий жазо чоралари кучайтирилиб, бир-бирини такрорловчи нормалар чиқариб ташланмоқда.
Бундан ташқари, давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини қонунга хилоф равишда кесган ёки йўқ қилган шахсларнинг қонунга хилоф равишда кесилган дарахт ва бута ўрнига компенсациявий дарахт ва бута кўчатларини айнан дарахт ва бута кесилган жойга экиш ҳамда уларни уч йил давомида парвариш қилиш мажбурияти белгиланмоқда. Шунингдек, дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини қонунга хилоф равишда кесганлик ёки йўқ қилганлик учун юридик шахсларга нисбатан молиявий санкциялар қўлланилиши назарда тутилмоқда.
Фракция аъзолари белгиланаётган нормалар партиянинг дастур ва мақсадларига ҳамоҳанглигини таъкидлаб, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши дарахтлар ва буталарни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш ёки йўқ қилиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга, бу борада жисмоний ва юридик шахсларнинг масъулиятини оширишга, мазкур соҳада ҳуқуқни қўллашнинг ягона амалиётини шакллантиришга хизмат қилади.
Қонун лойиҳаси фракция азолари томонидан маъқулланди.
Қонун лойиҳаси қабул қилинди
Ноқонуний дарахт кесганлик учун жазо чораларини кучайтиришга қаратилган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида ҳам кўриб чиқилди.
Қайд этилганидек, кейинги йилларда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, экологик муаммоларни ҳал этиш ва уларнинг салбий оқибатларини бартараф қилиш борасида ҳам изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Янги таҳрирдаги Конституциямизда ҳам ҳар ким қулай атроф-муҳитга эга бўлиши ҳамда давлат атроф-муҳитни яхшилаш, тиклаш ва муҳофаза қилиш, экологик мувозанатни сақлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириши ўз ифодасини топган.
Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мамлакат миқёсида дарахтзорларни кўпайтиришга қаратилган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси ҳаётга татбиқ этилиши, лойиҳа доирасида ҳар йил камида 200 миллион туп дарахт экиш назарда тутилгани бу борадаги ишларнинг янада самарали ташкил этилишига олиб келмоқда. Бироқ айрим шахсларнинг ўсимлик дунёси объектларига нисбатан тажовузкорона хатти-ҳаракатлари, шу жумладан дарахтларнинг қонунга хилоф равишда кесилиши билан боғлиқ ҳолатлар умумэкологик вазиятнинг ёмонлашишига сабаб бўлмоқда.
Мазкур қонун лойиҳаси билан дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини кесишга, кундаков қилишга, шикастлантиришга ёки йўқ қилишга олиб келадиган лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиққанлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.
Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини қонунга хилоф равишда кесган ёки йўқ қилган шахсларнинг қонунга хилоф равишда кесилган дарахт ва бута ўрнига компенсациявий дарахт ва бута кўчатларини айнан дарахт ва бута кесилган жойга экиш ҳамда уларни уч йил давомида парвариш қилиш мажбурияти белгиланмоқда. Дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини қонунга хилоф равишда кесганлик ёки йўқ қилганлик учун юридик шахсларга нисбатан молиявий санкциялар қўлланилиши назарда тутилмоқда.
Муҳокамалар якунида қонун лойиҳаси қабул қилинди.
Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Батафсил2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларига жисмоний ҳамда юридик шахслардан 28 минг 168 та мурожаат келиб тушди.
БатафсилМустақиллик мамлакатимиз тарихидаги улуғ сана бўлиб, истиқлол йилларида қўлга киритилган улкан ютуқларни сарҳисоб қилиш, халқимизни бунёдкорлик ғоялари атрофида янада жипслаштириш ва келажак тараққиётининг устувор йўналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.
Батафсил