Эндиликда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискада бўлганларнинг фақат эри ёки хотини, вояга етган турмуш қурмаган фарзандлари, ўзаро ва (ёки) илгариги никоҳдан дунёга келган вояга етмаган фарзандлари ҳамда асраб олинган фарзандларигина доимий пропискадан ўтишлари мумкин бўлади.
Norma.uz нашри изоҳлашича, муқаддам пропискага қўйилганидан сўнг унинг биринчи ва иккинчи даражали қариндошлари ҳам доимий прописка олиши мумкин эди. Масалан, ота ўз ўғлини пропискага қўйгач, уйга ўғилнинг онаси (агарда аввал рўйхатнинг 5-банди бўйича отасининг хотини сифатида пропискадан ўтмаган бўлса), она томондан бобоси ва бувиси, унинг турмуш ўртоғи, ёши ва оилавий ҳолатидан қатъи назар, барча фарзандлари доимий рўйхатдан ўта олар эди. Эндиликда худди шундай вазиятда ўғилнинг фақат қуйидаги қариндошларигина пропискага қўйилиши мумкин: унинг рафиқаси, оила қурмаган (уйланмаган ва турмушга чиқмаган) вояга етган фарзандлари ҳамда эр-хотиннинг биргаликдаги ва (ёки) илгариги никоҳидан туғилган ёхуд никоҳсиз туғилган вояга етмаган болалари, шунингдек, асраб олинган фарзандлар.
Энди пенсияга чиқишда оворагарчилик бўлмайди: фақат меҳнат дафтарчангизни рақамлаштиринг!
🕔11:26, 30.06.2026
✔73
Пенсия – бу ҳар бир инсоннинг меҳнати қадри, кексалик гаштини суриш учун давлат томонидан бериладиган кафолатланган ижтимоий ёрдам. Кўпчилик ҳалигача ёшга доир пенсия ва ижтимоий нафақани бир нарса деб ўйлайди, аслида эса уларнинг фарқи катта.
Батафсил
Ҳар йили қанча ҳайвон «тажриба қуёнчаси» сифатида йўқ қилинади?
🕔09:10, 10.04.2025
✔500
Дунё бўйича ҳар йили бир неча миллион ҳайвон тажриба мақсадида йўқ қилинмоқда.
Батафсил
Диққат, танлов! ЭКОЛОГИЯ, АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИ ВАЗИРЛИГИ
🕔15:55, 10.01.2025
✔579
ЎЗБЕКИСТОН ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ
2025 йил – Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили муносабати билан ижодкорлар ўртасида «Онажоним – табиат» ижодий ишлар танловини эълон қилади.
Батафсил