Табиат      Бош саҳифа

Маданият атроф-муҳитга муносабатдан бошланади

Ёш авлоднинг соғлом ўсиб-улғайиши уларда табиат гўзалликларини авайлаб-асраш тушунчаси қанчалик шаклланганига бевосита боғлиқдир.

Маданият  атроф-муҳитга  муносабатдан  бошланади

Зотан, бугунги ёшларга табиатни муҳофаза қилиш, унинг бойлик­ларидан тежамкорона фойдаланиш йўлларини ўргатиш, табиат билан боғлиқ ҳар қандай ишни амалга оширишдан олдин табиий муҳитга зарар етказмайдиган усулларни танлаш лозимлигини ўргатишимиз келажак учун дахлдор масаладир. Катталарнинг ҳатти-ҳаракатлари ҳам ёшлар учун ўрнак, сабоқ бўлиши табиий.

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси, ЎЭП Тошкент шаҳар кенгаши, Ўзбекистон экологик ҳаракати ва «Шарқ аёли» халқаро аёллар жамоат фонди ННТ вакиллари иштирокида И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети олий таълим федерал давлат автоном таълим муассасасининг Тошкент шаҳридаги филиалида иштирокида «Ёшлар онгида экологик хавфсизлик ва экологик маданиятни шакллантириш» мавзусида ўтказилган давра суҳбатида ушбу долзарб масалалар хусусида сўз борди.

Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад ёш авлод вакилларининг экологик маданиятини ошириш, экологик таълим-тарбияни кучайтириш, амалий кўникмаларини бойитиш, экологик муаммоларни бартараф этишда шахсий дахлдорликни оширишдан иборатдир. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Ольга Литвинова ва Лейла Сейтова, Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгаши раиси Севара Файзиева ҳамда «Шарқ аёли» халқаро аёллар жамоат фонди раҳбари Саодат Турсунбаева ва бошқалар бу ҳақда тўхталиб, экологик маданиятни шакллантиришнинг бугунги долзарб муаммолари ҳақида таклифларини билдиришди. Кутилаётган экологик муаммоларнинг олдини олиш, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасида ёшларнинг роли нақадар муҳимлиги ҳақида тўхталиб ўтилди.

Шуниндек, тадбир якунида сўз олган талаба ёшлар экология йўналишидаги тарғибот тадбирларини янада кучайтириш ҳақида таклифлар беришди, янги лойиҳаларни амалга оширишда фаол иштирок этиш истагини билдиришди.

 

ЎЭП Тошкент шаҳар кенгаши матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Кичик ва микро  гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

Кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

🕔16:30, 04.09.2026 ✔76

Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Батафсил
163,5 тонна  ЗАРАРЛИ ГАЗ  атмосферага тарқалишининг олди олинди

163,5 тонна ЗАРАРЛИ ГАЗ атмосферага тарқалишининг олди олинди

🕔16:26, 04.09.2026 ✔65

2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларига жисмоний ҳамда юридик шахслардан 28 минг 168 та мурожаат келиб тушди.

Батафсил
Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг  мустаҳкам  пойдевори

Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг мустаҳкам пойдевори

🕔16:06, 27.08.2026 ✔127

Мустақиллик мамлакатимиз тарихидаги улуғ сана бўлиб, истиқлол йилларида қўлга киритилган улкан ютуқларни сарҳисоб қилиш, халқимизни бунёдкорлик ғоялари атрофида янада жипслаштириш ва келажак тараққиётининг устувор йўналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар