Табиат      Бош саҳифа

Ер қобиғи қандай элементлардан ташкил топган?

Ер пўсти ёки ер қобиғининг қалинлиги 60 км атрофида деб баҳоланади. Инсоннинг ер, тупроқ, қазилма конлари кабилар билан боғлиқ фаолиятининг асосий қисми айнан шу қатламда кечади.

Ер қобиғи  қандай элементлардан ташкил топган?

Агар сиз эринмасдан, ер юзи бўйлаб илмий экспедицияга чиқиб, ер сиртининг ҳар ер-ҳар еридан ҳар бири 1 грамдан 1000000 (миллион) хил намуна олсангиз, она сайёрамиз пўстлоғининг 1 тонналик намунасини йиққан бўласиз. Йиққан намуналарингизни умумлаштириб, кимёвий лабораторияда таҳлил қилиб кўрсангиз, ер қобиғининг ўртача кимёвий таркибини аниқлашингиз мумкин.

Келинг, бундай мушкул ва мужмал ишдан сизни қутқарамиз. Бундай экспедиция ва таҳлилни аллақачон кимёгар олимлар бажариб бўлган ва сиз бундай экспедицияга чиқишингизга ҳожат йўқ. Қуйида олимларнинг ер қобиғининг кимёвий таркиби ва ундаги кимёвий элементларнинг фоиз ҳисобидаги улуши ҳақидаги ҳисоботни келтириб ўтамиз.

Еримиз пўстлоғининг деярли қоқ ярми (47,4 %) – кислороддан (О) иборат. Ҳа, одатий тасаввурда, биз нафас оладиган икки атомли газ О2 сифатида намоён бўладиган бу элемент ернинг қобиғида ҳам салмоқли улушни ташкил қилади. Албатта, кислород ер пўстида асосан кремний ва бошқа металлар билан бириккан ҳолда, руда шаклида учрайди.

Қобиқда тарқалганлиги бўйича иккинчи турувчи элемент бу кремнийдир. Юқори технологиялар, хусусан, компютерлар учун кремнийнинг жуда тоза, олий нави зарур бўлади.

Қумлоқ соҳилда сочилиб ётган оддий тупроқ таркибидаги кремнийдан эса шиша ва ойналар тайёрлаш мумкин. Қобиқда кремний 27,7 фоиз атрофидаги улушни ташкил қилади.

Кремнийдан кейин алюминий, темир, калций ва натрий туради. Юқорида кислороддан бошлаб натрийгача санаб ўтилган элементлар, бир тонна намунанинг 90 фоиз қисмини ташкил қилади.

Қолган 10 фоиз таркибига кирувчи ноёб, нодир металлар ҳам саноат, тиббиёт ва айниқса, техника учун жуда-жуда керак. Масалан, биз бугунги кунда кўникиб қолган смартфонларимиз ва планшетларимизнинг ишлаши нодир ер металларининг ноёб хоссалари билан боғлиқ. Ўша бир тонна қобиқ намунасида атига 38 грамм чиқадиган неодим ва 32 грамм чиқадиган лантан шундай металлар туркумидандир. Ушбу металларнинг жаҳон бўйлаб захираларининг энг йириги Хитойда жойлашган. Шунга кўра, жаҳон нодир металлар қазиб олиш кўламининг 95 фоиз қисми Хитой давлати улушига тўғри келади. Уранни ҳам кўпчилик камёб элементлар сирасидан деб ўйлайди. Лекин уран бошқа айрим металлардан, хусусан, кумуш ва олтиндан кўра кўпроқ учрайди.

Ҳақиқий ноёб металл бу – олтин. У шунчалик камки, ҳатто олимпиада медаллари ҳам соф тилладан тайёрланмайди. Албатта, тоғ конларида ва океан сувларида ҳам тонналаб тилла мавжуд. Лекин уни ажратиб олиш осон иш эмас.

 

Музаффар ҚОСИМОВ




Ўхшаш мақолалар

Кичик ва микро  гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

Кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

🕔16:30, 04.09.2026 ✔76

Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Батафсил
163,5 тонна  ЗАРАРЛИ ГАЗ  атмосферага тарқалишининг олди олинди

163,5 тонна ЗАРАРЛИ ГАЗ атмосферага тарқалишининг олди олинди

🕔16:26, 04.09.2026 ✔66

2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларига жисмоний ҳамда юридик шахслардан 28 минг 168 та мурожаат келиб тушди.

Батафсил
Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг  мустаҳкам  пойдевори

Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг мустаҳкам пойдевори

🕔16:06, 27.08.2026 ✔127

Мустақиллик мамлакатимиз тарихидаги улуғ сана бўлиб, истиқлол йилларида қўлга киритилган улкан ютуқларни сарҳисоб қилиш, халқимизни бунёдкорлик ғоялари атрофида янада жипслаштириш ва келажак тараққиётининг устувор йўналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар