Муқаддас Елена (Буюк Британия) оролида яшовчи Жонатан исмли улкан тошбақа ҳаётининг 192 йиллигини нишонлади. У тарихдаги энг кекса тошбақа ҳисобланади.
Олимларнинг фикрига кўра, Жонатан тахминан 1832 йилда туғилган. Гап шундаки, у 1882 йилда Сейшел оролларидан Муқаддас Еленага олиб келинганида тўлиқ етук эди, яъни улар 50 ёшида ана шундай етук бўлади. Ҳаттоки ўша пайти у 50 ёшдан ҳам каттароқ бўлган бўлиши мумкин. Бундай тошбақаларнинг ўртача умри 150 йил.
Кўп йиллар давомида бу тошбақани кузатаётган ветеринар Жо Холлинзнинг айтишича, Жонатанда «секинлашув» белгилари йўқ. Тошбақа ҳидни йўқотган ва катаракта бўлса-да кўзлари кўради, аммо унинг иштаҳаси аъло. Тошбақанинг озуқаси витаминларга бой мева ва сабзавотларни ўз ичига олади. Севимли овқатлари карам, бодринг, сабзи, олма ва бошқа мавсумий мевалар. У, айниқса, бананларни яхши кўради, гарчи улар оғзига ёпишса ҳам. У иссиқ кунларда қуёшда тобланишни яхши кўради, панжаларини қобиғидан чиқариб ётади, жуда иссиқда эса сояга яширинади. Қишнинг совуқ кунларида у ўзини барглар ёки ўрилган ўтларга кўмиб, кун бўйи ётади.
«Жонатаннинг соғлиғи яхши ва ҳозирда барча белгилар бизни учинчи асргача яшашига умид қилмоқда, балки уч асрни кўришга ҳам улгургандир» – дейди зоологлар.
Жонатан яна учта улкан тошбақа билан яшайди – 1969 йилда оролга келган ва тахминан 55 ёшда бўлган Девид ва Эмма ҳамда 1991 йилда келтирилган 32 ёшга кирган Фредерик.
Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?
🕔13:23, 20.07.2026
✔30
Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.
Батафсил
Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда
🕔13:17, 20.07.2026
✔29
Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.
Батафсил
Кактусдан яратилган эко-пластик
🕔11:22, 30.06.2026
✔87
Дунёда пластик чиқиндилар муаммоси тобора долзарб тус олаётган бир пайтда, олимлар экологик тоза муқобил материаллар яратиш устида изланиш олиб бормоқда. Ана шундай янгиликлардан бири Мексикада яратилган кактус асосидаги биологик парчаланувчи пластикдир.
Батафсил