Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Кўмир кўп, иссиқлик керак, аммо умр-чи?

Маълумки, жорий йилда юртимизда табиий газни тежаш мақсадида кўплаб объектлар кўмир билан иситиш тизимига ўтказилмоқда.

Кўмир кўп, иссиқлик керак,  аммо умр-чи?

Маълумотларга кўра, 2023 йил охиригача 5407 та ижтимоий объектни кўмирда иситишга ўтказиш белгиланган. Ушбу ташкилотларнинг 2229 таси боғча, 2432 таси мактаб ва 746 таси тиббиёт муассасаси бўлиб, уларни иситилиши учун 184,4 минг тонна кўмир етказиб бериш кўзда тутилган.

Шунингдек, аҳолига кўмир етказиб бериш ҳажми ҳам ошган. «Ўзбеккўмир» акциядорлик жамияти матбуот котиби Неъмат Душаев 2023-2024 йиллар куз-қиш мавсуми учун аҳолига 1 190,8 минг тонна кўмир етказиб берилиши ҳақида маълумот берган. Бу ҳажм аввалги йилларга қараганда анча кўп, масалан, 2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумида республика аҳолисига 882 минг тонна кўмир етказиб берилган эди.

Бир томондан қаралса, буни табиий газни тежаш, қишда аҳолининг қийналмаслиги учун оқилона тадбир дейиш мумкин. Аммо танганинг иккинчи томони-чи?

Шундоқ ҳам тобора кенгайиб бораётган экологик муаммолар қуршовида қолган, ҳаво ифлослиги бўйича энг юқори ўринларга чиқиб қолаётган мамлакатимиз учун бу қарор қанчалик фойда келтиради? Қишда совқотмаслик бадалини соғлигимиз билан тўлаймизми? Бу орқали бир муаммони яна бир оғир ижтимоий муаммога алмаштириб қўймаяпмизми?

Бутун дунё юз беражак хавфларнинг олдини олиш, иқлим ўзгаришининг салбий таъсирини камайтириш мақсадида кўмир истеъмолини қисқартириш ҳаракатида. Шу жараёнда мамлакатимизда қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш бўйича ҳам муҳим чора-тадбирлар белгиланган. Бироқ бу борада ҳали бирор натижа билан мақтана олмаслигимиз аниқ. Табиий газ етишмовчилиги, бунинг ортидан электр тақчиллиги кузатилар экан, кўмир асосий энергея манбаи бўлиб қолаверади. Аммо кўмир ёқишнинг айрим оқибатларини ҳам эсдан чиқармаслигимиз шарт.

 

Табиат ва тоза ҳаво кушандаси

Кўмир дунёда инсоният фойдаланадиган ёқилғилар ичида табиатни энг кўп ифлословчи ҳисобланади. Статистикага қаралса, 1 даража кўтарилган глобал исишнинг 0,3 даражаси кўмир ҳиссасига тўғри келади.

Бугунги кунда дунё бўйича электр энергиясини ишлаб чиқариш учун кўмирдан фойдаланиш атмосферага йилига 10,5 млрд тонна карбонат ангидрид чиқарилишига сабаб бўлмоқда. Бу эса карбонат ангидрид чиқиндиларининг 30 фоизини ташкил қилади.

Кўмирдан тарқаладиган заҳарлар уни қазиб олиш, ташишдан то фойдаланишгача бўлган жараёнда атроф-муҳит, ҳаво, тупроқ ва сувни ифлослайди.

 

Йилига 900 минг эрта ўлим

Кўмирда ишлайдиган турли обектлар, фабрика ва корхоналардан турли хилдаги заҳарли моддалар ҳавога чиқиб, ҳам инсон, ҳам ҳайвонот дунёсига салбий таъсир қилади. Улар ёмғирга қўшилиб сув ҳавзалари ва ўрмонларга ёғади, бу эса биохилма-хилликнинг камайишига сабаб бўлади.

Ифлосланган ҳаво бутун дунё бўйлаб соғлиқ учун энг асосий хавф бўлиб, ҳар 9 ўлимдан 1 таси ҳавонинг ёмонлиги сабабли бўлади. Заҳарли ҳаводан 2019 йилда тахминан 6,7 млн ўлим кузатилган.

Кўмир билан ишлайдиган электр станциялари бирламчи заррачалар, масалан, ПМ2.5, шунингдек, иккиламчи заррачалар ҳосил қилувчи олтингугурт диоксиди ва азот оксиди каби ифлослантирувчи моддаларни чиқариш орқали бу муаммо янада аянчли тус олишига «ҳисса» қўшади.

Ушбу микрозарралар ўпка тўсиғидан ўтиб, қон тизимига кириб боради. Бунинг ортидан юрак-қон томир тизимига салбий таъсир кўрсатиши ва бевосита нафас олиш касалликларини келтириб чиқариши мумкин.

Кўмир заводларидан чиқадиган ҳавони ифлослантирувчи моддалар инсульт, ўпка саратони ва сурункали обструктив ўпка касаллигини келтириб чиқаради.

Шунингдек, атмосферага сульфат ва нитрат каби ўпкага зарарли бўлган майда заррачалар ҳам чиқади. Бундан ташқари, кўмир ёқилганда ўзидан симоб ҳам ажрата бошлайди. Мутахассислар симоб моддасининг инсон саломатлиги ва табиат учун хавфи тобора ошиб бораётгани юзасидан хавотир билдиришмоқда.

БМТнинг ҳисоботида инсон фаолияти оқибатида атмосферага йилига 2000 тонна симоб чиқарилиши айтилади. Демак, ўсимликлар, тупроқ, океан, денгиз ва дарё сувлари симоб моддаси билан заҳарланиши хавфи юқори. БМТнинг кимёвий тадқиқотлар бўлими заҳарланган балиқ гўштини истеъмол қилиш орқали одамларга ҳам зарар етаётгани ҳақида билдириб ўтади:

«Кичик балиқлар микроорганизмларни ейди, сўнгра каттароқ балиқларга ем бўлади. Охир-оқибат биз, инсонлар организмида ҳам балиқлар орқали симоб йиғилиши мумкин. Бу эса заҳарланиш эҳтимолини оширади».

Симоб инсон мияси ва асаб тизимини ишдан чиқаради, ёш болаларнинг жисмоний ва руҳий ривожланишига салбий таъсир қилиши ҳам аниқланган. Ҳомиладор аёл симоб моддасини овқат орқали истеъмол қилса, ҳомилага жиддий шикаст етиши мумкин.

Умуман, юқорида саналган моддаларнинг йирик миқдори инсон саломатлиги учун хавфли ҳисобланиб, йилига 900 минг кишининг эрта ўлимига олиб келаётгани аниқланган.

 

Кўмирдан фойдаланувчи Хитой

2022 йилда кўмир истеъмоли аввалги йилга нисбатан 1,2 фоизга ўсиб, 8,025 млрд тоннани ташкил этган ва бу рекорд кўрсаткичдир. Қуйида бир йилда энг кўп миқдорда кўмирдан фойдаланувчи 5 давлатни кўриш мумкин:

• Хитой – 3, 942 млн тонна;

• Ҳиндистон – 767 млн тонна;

• Индонезия – 550 млн тонна;

• АҚШ – 544 млн тонна;

• Австралия – 544 млн тонна.

Кўмирдан энг кўп фойдаланувчи Хитойнинг кўплаб шаҳарлари бугунги кунда атмосферадаги кучли ифлосланишдан азият чекади. Ўтган йилнинг куз-қиш ойларида пойтахт Пекин ва бошқа бир қатор шаҳарларда экологик хавфсизликнинг энг юқори – «қизил» ва «сариқ» даражаси эълон қилинди.

Расмийларнинг режасига кўра, Пекин, умуман Хитой шимолий минтақалари тўлалигича смогдан қутилиши керак. Шу муддатга қадар кўмир билан ишловчи иссиқлик электростансия­ларининг фаолияти тўхтатилиб, экологик тоза муқобил энергетикага ўтилади. Ҳозирги вақтда смогнинг пайдо бўлишига 60 фоиз кўмир сабаб бўлмоқда.

 

Кўмирга қарамликдан қутулиш мумкинми?

Ҳар йили бутун дунё давлатлари йиғилиб ўтказадиган UNFCCC’нинг Томонлар конференцияси, яъни COP (Conference of the Parties)да кўмирдан фойдаланишни қисқартириш кун тартибидаги биринчи масала сифатида кўрилади. Кўмирдан йирик миқдорда фойдаланувчи давлатларга бу ёқилғини қисқартириш бўйича талаблар қўйилади. 2021 йилда ўтган COP26да мамлакатлар кўмирдан бутунлай воз кечиш ўрнига босқичма-босқич камайтириш йўлини танлашган эди.

Ушбу иқлим бўйича конференция давомида 40 дан ортиқ мамлакатлар янги кўмир электростанцияларини молиялаштиришни тўхтатиш тўғрисидаги декларацияни имзолаган. Шунингдек, шартномада мавжуд станцияларни – ривожланган мамлакатларда 2030 йилларда, ривожланаётган мамлакатларда эса 2040 йилларда ёпиш кўзда тутилган. Битим карбонат ангид­ридни ушлаб қолувчи технологиялардан фойдаланмайдиган – кўмирда ишлайдиган электростанцияларга тааллуқли.

Ўзбекистон ҳам 2018 йилда Иқлим бўйича Париж келишувини ратификация қилган. Унга кўра, мамлакатимизда 2030 йилгача ялпи ички маҳсулот бирлигига нисбатан иссиқхона газлари (карбонат ангидрид, метан, азот оксиди) ажратилиши ҳажмини 2010 йилдаги базавий даражадан 35 фоизга камайтириш кўзда тутилган. Аммо йилдан-йилга кўмирдан фойдаланиш кўпаяётгани, мамлакатимиз зиммисига олган халқаро мажбуриятлар бажарилишига тўсиқ бўлиши шубҳасиз. Шундай экан, кўмир энергиясини йилдан-йилга камайтириш, муқобил энергия йўлларини излаш, аҳолини энергия билан таъминлашнинг муқобил йўлларига ўтказиш даражасини кескин ошириш бугунги кунда сув ва ҳаводек зарур.




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔30

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔218

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔215

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 30    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 218    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 215    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 343    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 514    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар