Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Қоғоз чеклар ҳаёт учун хавфли

Нақд пул олиш ва турли ўтказмаларни амалга ошириш учун банкомат хизматидан фойдаланмаган инсон бўлмаса керак. Ишини битиргач банкомат чек чиқаради (ҳолбуки экранда «Чек керакми?», деган савол берилади, аксарият киши эса керак бўлмаса ҳам «Керак» тугмасини босади).

Қоғоз чеклар  ҳаёт учун хавфли

Кўпчилик ўша чекни олади-да ерга ташлаб кетади. Ҳатто АТМ ускунаси олдидаги махсус чиқинди идишига ташлашга ҳам ҳафсала қилмайди. Шунинг учун ҳам қайси банкоматга борманг ён атрофи сочилиб ётган чек қоғозларига тўла.

Тўғри, харидор учун ҳам, сотувчи ёки тақдим этувчи учун ҳам қоғоз чек харидни тасдиқловчи ҳужжатдир. Шу боис қоғоз чекларни савдо-сотиқ жараёнида оламиз ва ҳамёнимиз, чўнтагимиз ёки сумкамизга солиб қўямиз. Кераги йўқ деб ҳисоблаган тақдирда эса ташлаб юборамиз. Албатта чек олиш бизнинг қонуний ҳаққимиз, бироқ чек қоғози хизматини ўтаб бўлгач дуч келган ерга ташлаб кетилиши бугун жиддий муаммога айланиб боряпти.

 

Қайта ишлаб бўлмайдими?

Қоғоз чеклар ишлаб чиқариш учун биргина АҚШнинг ўзида йилига 250 миллион галлон нефт (қарийб 950 миллион литр), 10 миллион туп дарахт, 1 миллиард галлон сув (қарийб 3,8 миллиард литр) сарфланади. Агар буни дунё бўйича ҳисобласак борми?.. Демак биз биргина чек олиш учун қанчадан-қанча нефтни исроф қилаётганимиз, дарахтларни кесиб, чўлланишга сабаб бўлаётганимиз, натижада глобал исиш ва иқлим ўзгаришлари ортиб, экотизим издан чиқишига сабаб бўлаётганимиз аёнлашади. Энг ёмони, шусиз ҳам тугаб бораётган сувни биргина чек қоғозига эга бўлиш учун исроф қилмоқдамиз.

Афсуски, қоғоз чекларни қайта ишлаб бўлмайди. Боиси чек ёзувлари кимёвий ишлов берилган термал қоғозга босилади, бу эса уни қайта ишлаш имконини йўққа чиқаради.

 

Таркибида бисфелон бор

Тадқиқотларга кўра, озиқ-овқат дўконлари, банкоматлар ва ресторанлар тармоғидан олинган чекларда бисфенол А (БПА) каби заҳарли кимёвий моддалар мавжуд. Атроф-муҳит саломатлиги учун ишлайдиган АҚШ нодавлат нотижорат ташкилоти Экология маркази маълумотларига кўра, ушбу қоғоз чекларда юқори концентрацияли бисфеноллар, хусусан, бисфенол А (БПА) ва бисфенол С (БПС) мавжуд бўлиб, бу инсонлар учун ниҳоятда зарарлидир. Мутахассислар бу чеклар инсон танасидаги гормонларни бузиш кучига эга кимёвий моддаларнинг етарли даражада тан олинмаган манбасини олиб юришини айтишмоқда.

Экология маркази ўз ҳисоботи учун АҚШнинг 22 штати ва Колумбия округидаги 144 та йирик дўкондан 374 та ана шундай қоғоз чекларни синовдан ўтказди. Улар чекларнинг тахминан 80 фоизида бисфенол (БПС ёки БПА) борлигини аниқлашди. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, бу соғлиқ муаммолари, шу жумладан саратон билан боғлиқ эндокринни бузувчи ­кимёвий­ моддалардир.

Дарҳақиқат, кимёвий ишлов берилган қоғоз заҳарли модда сингари кучга эга бўлиб, инсон саломатлиги учун ҳам хавф туғдиради. Яъни термал қоғоз чеклар таркибидаги бисфенол чекларни қўл билан ушлаганимиз орқали танамизга кириб боради. Айниқса, бу доимий равишда чек билан ишловчи кассирларга ва ҳар бир иш учун чек талаб қилувчи мижозларга энг кўп хавф солади.

 

Электрон чекларга ўтиш вақти келди

Хўш, унда нима қилиш керак? Бунинг ечими – онлайн тизимлар билан ишлаш. Шу боис ҳам Экология маркази мутахассислари истеъмолчиларга имкон қадар босма чеклардан воз кечишни ёки чекни олгандан кейин қўлларини пухта ювишни тавсия қилишмоқда.

Аслида онлайн тизимлардан фойдаланишдан ташқари АТМларни такомиллаштириш ҳам бу муаммога қарши курашишда катта ёрдам беради. Қолаверса, электрон чеклар ҳақида ҳам унутмаслик лозим. АҚШнинг Уеллс Фарго Молия институти 2010 йилда биринчи электрон чекларни синовдан ўтказди ва 2022 йилга қадар узоқ йиллик текширув ва тадқиқотлар орқали бу ўзини оқлашини исботлади. Шундай қилиб Уеллс Фарго бутун мамлакат бўйлаб ушбу вариантни таклиф қилган биринчи АҚШ Молия институтига айланди. Энди бошқа йирик банклар ҳам унга эргашишмоқда ва бу орқали жорий йилда илк бор электрон чеклар ҳукмронлик қиладиган биринчи принтерсиз банкомат тақдим этилди. Бу тўлиқ ишга тушса, биргина АҚШда йилига 640 минг тонна чек қоғози тежаб қолинади.

Умуман олганда электрон чекларга ўтиш ҳар томонлама фойда келтиради. Шу сабабли биз ҳам банкоматларни такомиллаштиришимиз ва имкон қадар тезроқ электрон чеклардан фойдаланишга ўтишимиз лозим. Қолаверса, аҳолини қоғоз чекларнинг зарарли таъсиридан огоҳ қилиш ва улардан воз кечишга ундаш керак.

Ноилахон АҲАДОВА




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔30

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔218

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔215

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 30    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 218    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 215    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 343    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 514    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар