Кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади
Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
БатафсилДарахтларни кесишга қарши бугун қонунчилигимизда катта жазо ва жарималар белгиланган. Шу билан бирга дарахткушлар кенг жамоатчиликнинг қаҳр-ғазабига, нафратига дучор бўлаётгани сир эмас.
Сурхондарё вилоятининг Узун туманида туман ҳокими томонидан ноинсоф тадбиркорга фойдаланиш учун берилган маданият ва истироҳат масканида 2019 йилда боғ ҳудудидаги 80 фоиздан ортиқ йирик, кўп йиллик дарахтлар кесиб ташлагани, 2022 йилда боғнинг қолган 20 фоизини ҳам қуритиш мақсадида кўп йиллик дарахтлар танаси кесиб кетилгани ҳақида Ўзбекистон Экологик партиясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида мақола эълон қилинган эди.
Шундан сўнг кенг жамоатчилик, ижтимоий тармоқ фаоллари ушбу ҳолатга эътибор қаратишди. Экопартиянинг ҳаракатини қўллаб-қувватлаб, келгусида яна шундай ҳолатларнинг олдини олиш учун таклифларини билдиришди. Экопартиянинг барча кучлари, депутатлик гуруҳлари эътиборини дарахтларни асрашга қаратиш, назоратни кучайтириш бўйича фикрлар айтишди.
Куни кеча Ўзбекистон Экологик партиясининг Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоси, Қонунчилик палатаси депутати Камол Жуманиёзов томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳукумати – Вазирлар Маҳкамасига депутат сўрови юборилди. Унда дарахтларни ноқонуний кесиш, уларга зарар етказиш билан боғлиқ аксарият ҳолатлар тадбиркорлик субъектларига берилган истироҳат боғларида, уларга тааллуқли ер майдонларида содир этилаётганлиги айтилади.
– Шундан келиб чиқиб, депутат сўровида «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига мувофиқ, барча истироҳат боғларни тадбиркорлик субъектларга беришда назоратни кучайтириш, тадбиркорларга берилган боғлардаги дарахтларни сақланганлигини таъминлаш юзасидан чора-тадбирларни кучайтириш айтилган, – дейди Қонунчилик палатаси депутати Камол Жуманиёзов.
Шу ўринда Ўзбекистон Экологик партияси мамлакатимизда экологик хавфсизликни таъминлаш, дарахтларни асраб-авайлаш, жониворларга меҳр кўрсатиш каби муҳим масалаларда фаоллик кўрсатаётган жамоатчилик вакилларига алоҳида миннатдорлик билдиради. Партия ўз фуқаролик позициясига эга, экологик барқарорлик учун жонкуяр ва фаол инсонларни ҳамиша қўллаб-қувватлайди.
Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Батафсил2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларига жисмоний ҳамда юридик шахслардан 28 минг 168 та мурожаат келиб тушди.
БатафсилМустақиллик мамлакатимиз тарихидаги улуғ сана бўлиб, истиқлол йилларида қўлга киритилган улкан ютуқларни сарҳисоб қилиш, халқимизни бунёдкорлик ғоялари атрофида янада жипслаштириш ва келажак тараққиётининг устувор йўналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.
Батафсил