Етти кун      Бош саҳифа

Маърифатли жамият ҳар қандай ислоҳотларга қодир бўлади

Инсоннинг жамиятдаги ўрни унинг моддий бойликлари билан эмас, балки юксак маънавий қиё­фаси билан белгиланади. Агар жамият ҳаётининг танаси иқтисодиёт бўлса, унинг жони ва руҳи маънавиятдир. Зеро, маърифатли жамият ҳар қандай ислоҳотларга қодир бўлади.

Маърифатли жамият  ҳар қандай ислоҳотларга қодир бўлади

Маънавият минглаб йилларда пайдо бўлади, шаклланади, мустаҳкамланади. Маънавиятга қанчалик кучли эътибор қаратилса, шунчалик юксалиб бораверади. У одамларнинг ҳар бир хатти-ҳаракати, фикрлаш тарзи, ўй-хаёллари сўзга айланганида намоён бўлади.

Бугун Янги Ўзбекистонни бунёд этиш, халқимиз маънавий руҳи ва салоҳиятига муносиб бўлган пойдевор яратиш каби улуғвор мақсадлар ота-боболаримизнинг буюк маънавий мероси илдизларидан сув ичмоқда. Сўнгги йилларда «Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида»ги қонуннинг қабул қилингани соҳа ривожида муҳим аҳамиятга эга бўлди. Миллий анъаналаримизни асраб-авайлаш ва бойитиш мақсадида Мақом, Бахшичилик ва Аския санъати марказлари ташкил этилди.

Куни кеча Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида Президентимиз Шавкат Мирзиёев сўнгги йилларда маънавий-маърифий соҳаларда катта ижобий ишлар амалга оширилаётгани халқимизнинг, айниқса, ёшларимизнинг маънавий қиёфасида ўз аксини топаётганини алоҳида таъкидлаб ўтди. Маданият ва санъат соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ҳажми 2017 йилга нисбатан 5 карра ошиб, 2023 йилда бу мақсадлар учун 712 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилганининг ўзиёқ соҳадаги ислоҳотлар қамровини кўрсатиб турибди.

Маънавият, маърифат ва ижод кесишган нуқтада зиё пайдо бўлиши ҳаммамизга яхши маълум. Илм-фанга интилиш, ўз оромидан воз кечиб, янгилик яратишга ўзида куч топа билиш учун эса маънавий етуклик талаб этилади. Йиғилишда жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришга қаратилган кўплаб таклиф ва ташаб­буслар илгари сурилдики, уларнинг барчаси ғоятда муҳим ва долзарбдир.

Аҳолининг бўш вақтини мазмунли ўтказишда 837 та маданият марказининг фаолияти жуда муҳим. Уларда 4 мингга яқин тўгарак фаолият кўрсатмоқда, 120 мингдан ортиқ ёшлар шуғулланмоқда.

Келгуси йилдан ҳар бир туманда саҳнали зал, кутубхона, кинозал ва тўгарак хоналари бўлган биттадан маданият маркази фаолияти йўлга қўйилиши минг-минглаб юртдош­ларимизнинг айни дилидаги гап бўлди.

Айтиш жоизки, халқимизнинг ўзига хос турмуш тарзи, тафаккури ва дунёқараши, ҳаётга, воқеликка муносабатининг ифодаси бўлган халқ оғзаки ижоди намуналари «Алпомиш», «Шашмақом» каби санъат дурдоналари, Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур каби миллий қаҳрамонларимизнинг ибратли ҳаёти миллий маънавиятимиз озиқланадиган манбалардир. Шу жиҳатдан, улуғ аждодларимизнинг ҳаёти ва ижоди миллий киноларимизда ва санъатимизда намоён этилиши ёшларда она Ватанга бўлган муҳаббатни, юртга бўлган садоқатни янада оширишга хизмат қилади.

Тил – инсон қалбининг кўзгуси. Унда нафақат инсон қалби, балки ўша халқнинг ўтмиши, бугуни, келажаги, маданияти ва бошқа бир қанча жиҳатлари ҳам акс этиб туради. Бежиз биз тил сўзига она сўзини эгизак қилиб айт­маймиз. Шунинг учун биз уни онамиздек қадрлашимиз, эъзозлашимиз ва келажак авлодга соф ҳолда етказишимиз керак.

Давлатимиз раҳбари ўз нутқида ушбу масалага тўхталиб, ўзбек тилини ўқитиш самарасини оширишга алоҳида эътибор қаратди. Миллий сертификатга эга бўлган «Ўзбек тили ва адабиёти» фани ўқитувчиларига келгуси ўқув йилидан бошлаб 50 фоиз устама тўланиши қайд этилди.

Бошқа тилларда таълим олган ҳамюртларимизни давлат тилини ўрганишга рағбатлантириш чоралари кўрилади, бошқа тилларга ихтисослашган мактабларда давлат тилини ўқитиш соатлари кўпайтирилиб, ўзбек тили бўйича халқаро фан олимпиадаси ташкил этилади.

Умуман олганда, инсонни ҳамиша эзгуликка ундайдиган, комилликка етказадиган бу – унинг юксак маънавияти. Маънавият соҳасини ислоҳ қилиш нафақат алоҳида шахс­ларни, балки халқни, жамиятни юксак тараққиёт сари етаклайди. Зотан, у одамнинг ички дунёси ва иродасини бақувват қиладиган беқиёс кучдир.

 

Наврўзбек ЮСУПОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Сувни тежаш – давр талаби

Сувни тежаш – давр талаби

🕔16:56, 04.06.2026 ✔23

Бугунги кунда глобал иқлим ўзгариши оқибатида сув ресурсларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш энг долзарб вазифалардан бирига айланди. Бу борада жамоатчилик, айниқса, илм-фан аҳлининг ўрни беқиёсдир.

Батафсил
Соғлом турмуш тарзига эътибор

Соғлом турмуш тарзига эътибор

🕔16:56, 04.06.2026 ✔24

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ноиба Иноятованинг Қарши шаҳридаги ўрганиш ишлари давомида «Шайх Али» шаҳарчасида партия вакиллари, маҳалла еттилиги ҳамда фуқаролар иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Батафсил
Обод маҳалла –  фаровон келажак тимсоли

Обод маҳалла – фаровон келажак тимсоли

🕔16:55, 04.06.2026 ✔26

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бош­чилигидаги ишчи гуруҳ Қибрай туманида бўлиб, ҳудуд инфратузилмасини янада яхшилаш ва ободонлаштириш борасидаги саъй-ҳаракатларни ўрганди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сувни тежаш – давр талаби

    Сувни тежаш – давр талаби

    Бугунги кунда глобал иқлим ўзгариши оқибатида сув ресурсларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш энг долзарб вазифалардан бирига айланди. Бу борада жамоатчилик, айниқса, илм-фан аҳлининг ўрни беқиёсдир.

    ✔ 23    🕔 16:56, 04.06.2026
  • Соғлом турмуш тарзига эътибор

    Соғлом турмуш тарзига эътибор

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ноиба Иноятованинг Қарши шаҳридаги ўрганиш ишлари давомида «Шайх Али» шаҳарчасида партия вакиллари, маҳалла еттилиги ҳамда фуқаролар иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди.

    ✔ 24    🕔 16:56, 04.06.2026
  • Обод маҳалла –  фаровон келажак тимсоли

    Обод маҳалла – фаровон келажак тимсоли

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бош­чилигидаги ишчи гуруҳ Қибрай туманида бўлиб, ҳудуд инфратузилмасини янада яхшилаш ва ободонлаштириш борасидаги саъй-ҳаракатларни ўрганди.

    ✔ 26    🕔 16:55, 04.06.2026
  • Болалар хавфсизлиги ва спорт инфратузилмаси

    Болалар хавфсизлиги ва спорт инфратузилмаси

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари О.Литвинова ва Г.Агзамова Яшнобод туманидаги «Бешариқ» маҳалласида ўрганиш ишларини олиб борди.

    ✔ 25    🕔 16:55, 04.06.2026
  • Маҳалла «еттилиги» аҳамияти ошмоқда

    Маҳалла «еттилиги» аҳамияти ошмоқда

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси Наврўзбек Юсупов Избоскан туманидаги «Туячи» маҳалласида бўлиб, маҳалла «еттилиги» фаолияти билан яқиндан танишди.

    ✔ 25    🕔 16:55, 04.06.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар