Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманидаги Юқори Тўпаланг миллий табиат боғи назоратчилари янги йилнинг илк кунларида Тамшуш бўлимида гуллаган доривор гиёҳ —қоқиўтга дуч келди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Одатда баҳорда гул очадиган қоқиўтнинг январь ойи илк кунларида гуллагани ноёб ҳодиса. Бу табиатдаги ўзгаришлар билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин.
– Табиат боғимиз доривор гиёҳларга бой, – дейди Юқори Тўпаланг миллий табиат боғи директори Нуриддин Саттаров. – Тамшуш бўлимимизда бошқа шифобахш гиёҳлар қатори қоқиўт ҳам кўплаб учрайди. Баҳорда гуллайдиган доирвор ўсимлик бу йил қиш об-ҳавосининг нисбатан иссиқ келган палласида эрта уйғониб кетгани кузатилди. Бу ўсимлик боғимизда муҳофазага олинган.
Энг катта ўзгариш – иқтисодий тафаккурда
🕔16:04, 27.08.2026
✔103
Бир пайтлар юртимиз иқтисодиёти ҳақида гап кетганда, асосан мавжуд бармоқ билан санарли йирик корхоналарни сақлаб қолиш, уларни реструктуризация ва модернизация қилиш, янги саноат лойиҳаларини жалб этиш зарурати ҳақида сўз юритиларди. Бугун эса манзара тубдан ўзгарди.
Батафсил
Кўчат энди тупроқда эмас, замонавий технологик тизимлар орқали етиштирилади
🕔11:37, 20.08.2026
✔132
Мамлакатимизда сўнгги йилларда экологик хавфсизликни таъминлаш, иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини юмшатиш, чўлланишга қарши курашиш, биохилма-хилликни сақлаш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.
Батафсил
Агротуризм мўъжизаларини кўрмоқчимисиз, оилангизни олиб йўлга чиқинг!
🕔14:37, 14.08.2026
✔144
Илгари туризм деганда кўз олдимизга беихтиёр Самарқанднинг нақшинкор гумбазлари, Бухоронинг салобатли миноралари ёки Хиванинг кўҳна деворлари келарди. Тўғри, бу тарихий обидалар миллий ғуруримиз, аждодларимизнинг бизга қолдирган бебаҳо мероси саналади.
Батафсил