Иқлим      Бош саҳифа

«Очиқ бюджет» – жамоатчилик назорати ва масъулият демак

Бугун юртимизда амалга оширилаётган барча ислоҳотлар «Инсон – жамият – давлат» тамойилига асосланмоқда ва унинг негизида шубҳасиз «Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун» деган эзгу ғоя мужассам.

«Очиқ  бюджет» –  жамоатчилик назорати ва  масъулият демак

Ҳудудларни обод қилиш, қишлоқ ва маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш ва шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш мақсадида «Халқ бюджети»ни шакллантириш ва ундан самарали фойдаланиш бўйича янги тартиб-таомиллар жорий этилмоқда. Мисол учун, «Очиқ бюджет» портали давлат бюджети маблағларининг сарфланиши устидан нафақат жамоатчилик назоратини, балки фуқароларнинг бюджет маблағлари ишлатилишидаги иштирокини оширишга ва долзарб масалаларни ҳал этишга қаратилган ташаббусларини қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда.

Дастлаб, тажриба тариқасида 2021 йилнинг май ойидан бошлаб 14 та туман (шаҳар) бюджетини шакллантиришда харажатларнинг 5 фоизини бевосита аҳолининг фикрини инобатга олиб, маҳаллалардаги муаммоларни ҳал этишга йўналтириш тизими жорий этилган бўлса, 2022 йилда барча туман ва шаҳар бюджетида ушбу мақсаддаги маблағлар кўзда тутилди. Ўтган 2023 йилда эса биринчи мавсум доирасида «Очиқ бюджет» ахборот порталида овоз бериш ва танлаш натижасига кўра қиймати 1,5 триллион сўм бўлган 1 666 та лойиҳа ғолиб деб топилган.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Президентининг 2023 йил 10 апрелдаги қарорига асосан ташаббусли бюджетда фаол иштирок этган фуқароларни янада рағбатлантириш ва кўп овоз тўплаган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, аммо ғолиб бўлолмаган 1 309 та лойиҳага республика бюджетидан қўшимча равишда 1,3 трлн сўм маблағ ажратилди. Бу эса  қўшимча равишда яна 1 182 та маҳалла бўйича 4,3 млн нафар фуқаро овоз берган лойиҳаларни амалга ошириш имкониятини берди.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан 2023 йил 1-чорак якунлари бўйича фуқароларнинг бюджет жараёнига жалб этилиши ҳамда ташаббусли бюджетлаштириш тадбирлари амалга оширилиши самарадорлиги юзасидан ўтказилган ҳудудлар рейтингида 60 та туман ва шаҳар 71 дан 100 гача балл тўплаб – «яшил ҳудуд», 94 та туман ва шаҳар 55 дан 71 гача балл тўплаб – «сариқ ҳудуд», 54 та туман ва шаҳар 55 дан паст балл тўплаган ҳолда – «қизил ҳудуд» деб топилди.

Ташаббусли бюджетлаштириш доирасида «Очиқ бюджет» ахборот портали орқали туман (шаҳар) бюджетларида ҳудудий ички йўлларни таъмирлаш учун ажратилган маблағларнинг камида 50 фоизини жамоатчилик фикри асосида йўналтириш мақсадида «Менинг йўлим» лойиҳаси ишга туширилди.

Овоз бериш жараёнида республика бўйича 8 млн 100 минг нафарга яқин фуқаролар иштирок этди ва улар томонидан илгари сурилган 517 та лойиҳа ғолиб деб топилди.

Давлат бюджети маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадидаги ташаббусли бюджетлаштириш жараёни ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда учраётган муаммо ва камчиликларни бартараф этишга қаратилгани билан жуда аҳамиятлидир. Жамоатчилик фикри асосида бюджетлаштириш механизмлари амалга оширилишининг энг муҳим натижаси нафақат инфратузилмани ривожлантириш масалаларини ҳал қилишда, шу билан бирга аҳоли пунктларида ижтимоий ва инсон капиталини ривож­лантиришда яққол кўринади.

Бюджет жараёнида бевосита иштирок этиш орқали фуқаролар ижтимоий ўзгаришларнинг иштирокчиларига айланишади. Биргаликда ишлаш, турли хил лойиҳаларни муҳокама қилиш орқали мулоқот қилиш қобилиятини ривожлантиради, баҳсли масалаларга умумий ечим излашни ўрганади.

Ҳукумат, бизнес ва аҳолининг ҳамкорликдаги фаолияти кучаяди, аҳоли ва бизнес томонидан биргаликда молиялаштиришни назарда тутадиган умумий иштирок ва жавобгарлик шаклланади. Ло­йиҳани амалга ошириш учун ҳаттоки минимал бюджет маблағининг киритилиши жамоатчилик ишларида масъулият билан ёндашувни, фуқаролар фаоллигини оширади.

 

Хумора

ДЎСТМУРОДОВА,

Тошкент молия институти

Бухгалтерия

ҳисоби ва аудит факультети

магистранти




Ўхшаш мақолалар

Оҳангарондаги  чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

Оҳангарондаги чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

🕔13:18, 20.07.2026 ✔35

Иссиқ кунларда чиқинди полигонларида нега аланга чиқмоқда?

Батафсил
Экологик экспертиза  cоҳасида янги тартиб

Экологик экспертиза cоҳасида янги тартиб

🕔15:53, 09.07.2026 ✔68

Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сон қарорига мувофиқ экологик экспертиза соҳасида янги тартиблар жорий этилди.

Батафсил
Атмосфера ифлосланиши бўйича  аниқ ахборот

Атмосфера ифлосланиши бўйича аниқ ахборот

🕔09:46, 06.07.2026 ✔72

Атмосфера мусаффолигини сақлаш, унга зарар етказувчи омилларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш аҳоли саломатлиги, жонли табиат ҳаёти учун энг муҳим ҳисобланади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Оҳангарондаги  чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

    Оҳангарондаги чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

    Иссиқ кунларда чиқинди полигонларида нега аланга чиқмоқда?

    ✔ 35    🕔 13:18, 20.07.2026
  • Экологик экспертиза  cоҳасида янги тартиб

    Экологик экспертиза cоҳасида янги тартиб

    Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сон қарорига мувофиқ экологик экспертиза соҳасида янги тартиблар жорий этилди.

    ✔ 68    🕔 15:53, 09.07.2026
  • Атмосфера ифлосланиши бўйича  аниқ ахборот

    Атмосфера ифлосланиши бўйича аниқ ахборот

    Атмосфера мусаффолигини сақлаш, унга зарар етказувчи омилларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш аҳоли саломатлиги, жонли табиат ҳаёти учун энг муҳим ҳисобланади.

    ✔ 72    🕔 09:46, 06.07.2026
  • Жазирамага дош беролмаётган  қушлар

    Жазирамага дош беролмаётган қушлар

    Сўнгги кунларда Европада кузатилаётган аномал иссиқ об-ҳаво нафақат инсонлар ҳаётига, балки ёввойи табиатга ҳам жиддий хавф туғдир­япти.

    ✔ 77    🕔 09:44, 06.07.2026
  • Жазирама қаришни тезлаштиради

    Жазирама қаришни тезлаштиради

    Экстремал иссиқ ҳаво инсон саломатлигига сезиларли даражада салбий таъсир кўрсатиб, қаришни тезлаштиради. Бу ҳақдаги илмий тадқиқот натижалари The New York Times нашрида эълон қилинди.

    ✔ 69    🕔 09:44, 06.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар