Ўзбекистон Экологик партияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлимининг «Ёшлар қаноти» ташаббуси билан Қорақалпоқ давлат университетида «Ёшлар ўртасида замонавий экологик маданиятни юксалтириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш» мавзусида семинар-тренинг ўткизилди.
Университетнинг биология факультети ёшлари ва профессор-ўқитувчилар қатнашган ушбу семинар-тренингда чиқиндиларни қайта ишлашга оид бир қатор фойдали маълумотлар етказилди. Хусусан, чиқинди турлари ва уларнинг хавфсиз утилизация қилиниши, парчаланиш муддати, иқлим ўзгариши ва аҳоли саломатлигига таъсири, чиқиндиларни ноқонуний ташлаганлик учун жавобгарлик бўйича талаба-ёшларнинг кўплаб саволларига жавоб қайтарилди.
Семинарда атроф-муҳит ўртасида иқлим ўзгариши туфайли юзага келадиган сув танқислиги ва бошқа муаммоларнинг олдини олиш, ушбу жараёнларда биргалашиб, аҳоли ўртасида тарғибот ишларини амалга ошириш ҳақида таклифлар билдирилди.
Самандар КАЛМУРАТОВ,
ЎЭП Қорақалпоғистон бўлими «Ёшлар қаноти» етакчиси
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил