Кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади
Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
БатафсилАйни дамда республикамиздаги барча дарахтлар рақамлаштирилиб, хатловдан ўтказилмоқда. Тошкент шаҳрида эса синов тариқасида дарахтлар паспортлаштирилади.
Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 23 ноябрдаги «Республикада яшиллик даражасини янада ошириш, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини изчил амалга ошириш орқали экологик барқарорликни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига кўра амалга оширилмоқда.
Дарахтларни паспортлаштириш уч босқичда амалга оширилади. 1-босқичда аэрокосмик тасвирлар ва дастурий воситалардан фойдаланган ҳолда мавжуд дарахтлар тўлиқ хатловдан ўтказилади. 2-босқичда хатлов натижасига кўра, аниқланган дарахтларнинг тури, ёши, бўйи, ҳолати ва жойлашув координатасини акс эттирувчи маълумотлар базаси шакллантирилади. 3-босқичда маълумотлар базаси асосида «Яшил макон» электрон платформасида ҳар бир дарахтга паспорт шакллантирилади ва ID рақам берилади.
Ҳозиргача 1-босқич доирасида барча вилоятлардаги яшил қоплам майдони аниқланди. Бунда ҳудудлардаги барча дарахтлар ва буталарнинг майдонига, сунъий йўлдошлар орқали олинган фотосуратлардан фойдаланиб, геоахборот тизими орқали ишлов берилди. Бундан ташқари, вазирлик ҳузуридаги Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти билан бирга сунъий йўлдошдан олинган космик суратлар, масофадан зондлаш, геоахборот тизимлари ҳамда сунъий интеллект технологиялари ёрдамида юртимиздаги барча дарахтлар хатловдан ўтказилиб, жойлашув координаталари, сони аниқланди ҳамда рақамли харитаси яратилди. Бунда АҚШ, Канада, Хитой, Ҳиндистон, Австралия, Россия, Германия ва Япония каби давлатларнинг тажрибалари ўрганилди.
Дарахтларнинг саноғини амалга оширишда энг камида 5 ёш ва ундан юқори бўлган дарахтлар ҳисобга олинди. Мазкур тадқиқот ишлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча вилоятлар ва туманлар кесимида амалга оширилди. Жами 254 миллион 162 минг 505 дона дарахтнинг координаталари аниқланиб, рақамли харитаси яратилди.
Шу билан бирга, 2-3-босқичларда хатлов ишлари инспекторлар томонидан жойига чиққан ҳолда амалга оширилмоқда. Бунда «Яшил макон» электрон платформаси такомиллаштирилиб, дарахтлар хатлови бўйича дарахатлар реестри тизими жорий этилди. Ушбу тизим орқали махсус планшетлар ёрдамида дарахтларнинг тури, диаметри, ҳолати, координатаси, фотосурати, ва масъул ташкилот тўғрисидаги маълумотлар киритиб борилмоқда.
Ҳозирги кунда республика бўйича жами 200 мингдан ортиқ дарахтлар хатловдан ўтказилиб, маълумотлар электрон платформага киритилди.
Кунлик дарахтлар хатлови натижаларини yashilmakon.eco веб-сайти орқали кузатиб бориш имконияти яратилган. Бундан ташқари, синов тариқасида Тошкент шаҳридаги дарахтларни рақамлаштириш орқали уларни паспортлаштириш учун 100 та комплект қурилмалар харид қилинмоқда. Дарахтларни паспортлаштириш ишлари натижалари дарахтларга ID рақам бериш орқали «Яшил макон» электрон платформасида акс эттирилади.
Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Батафсил2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларига жисмоний ҳамда юридик шахслардан 28 минг 168 та мурожаат келиб тушди.
БатафсилМустақиллик мамлакатимиз тарихидаги улуғ сана бўлиб, истиқлол йилларида қўлга киритилган улкан ютуқларни сарҳисоб қилиш, халқимизни бунёдкорлик ғоялари атрофида янада жипслаштириш ва келажак тараққиётининг устувор йўналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.
Батафсил