Етти кун      Бош саҳифа

Миллат генофонди учун зарарли моддалар уларга қарши жавобгарлик чоралари етарлими?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида халқ вакиллари томонидан гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар, шунингдек, кучли таъсир қилувчи ва заҳарли моддаларнинг қонунга хилоф равишда муомаласига қарши курашишга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Миллат  генофонди учун зарарли моддалар  уларга қарши жавобгарлик чоралари етарлими?

Ушбу қонун лойиҳаси ҳам мазкур тадбирларнинг мантиқий давоми сифатида ишлаб чиқилган бўлиб, лойиҳа билан гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни телекоммуникация тармоқлари ва интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиб қонунга хилоф равишда муомалага киритганлик, ушбу жиноятларни вояга етмаганларни жалб қилган ҳолда содир этганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилмоқда.

Бундан ташқари, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар, кучли таъсир қилувчи ва заҳарли моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланмоқда.

Шу билан бирга лойиҳа билан, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар, шунингдек, таркибида кучли таъсир қилувчи моддаларни қонунга хилоф равишда тарғиб қилувчи материалларни тарқатганлик ёки реклама қилганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда.

Фракция йиғилишида депутатлар томонидан мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар, кучли таъсир қилувчи ва заҳарли моддаларни тарғиб ёки реклама қилинишини, уларнинг қонунга хилоф муомаласининг олдини олишга хизмат қилиши, бу орқали аҳоли саломатлиги ва миллат генофондига зарарли таъсир кўрсатувчи бу турдаги моддалар эркин айланмаси чекланиши қайд этиб ўтилди.

Қизғин муҳокамаларда қонун лойиҳасини такомиллаштиришга қаратилган бир қатор таклиф ва тавсиялар берилди ҳамда қўллаб-қувватланди.




Ўхшаш мақолалар

Аҳоли тиббий  хизмат сифатидан  розими?

Аҳоли тиббий хизмат сифатидан  розими?

🕔16:31, 04.09.2026 ✔73

Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.

Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни  эшитди

Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди

🕔16:31, 04.09.2026 ✔77

Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.

Батафсил
«Турон»  обод бўлмоқда

«Турон» обод бўлмоқда

🕔14:34, 14.08.2026 ✔162

Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Аҳоли тиббий  хизмат сифатидан  розими?

    Аҳоли тиббий хизмат сифатидан  розими?

    Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.

    ✔ 73    🕔 16:31, 04.09.2026
  • Депутат Қибрайда сайловчиларни  эшитди

    Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди

    Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.

    ✔ 77    🕔 16:31, 04.09.2026
  • «Турон»  обод бўлмоқда

    «Турон» обод бўлмоқда

    Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.

    ✔ 162    🕔 14:34, 14.08.2026
  • Экологияда  сунъий  интеллект

    Экологияда сунъий интеллект

    Экологик партия Сирдарё вилоят кенгаши раиси Ойбек Каримов иштирокида Алишер Навоий номидаги Сирдарё вилояти Ахборот-кутубхона марказида «Стартап ва инвес­тиция экотизими» мавзусида раҳбар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.

    ✔ 146    🕔 14:33, 14.08.2026
  • Тозалик масъулиятдан бошланади

    Тозалик масъулиятдан бошланади

    Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.

    ✔ 138    🕔 15:12, 23.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар