Табиат      Бош саҳифа

«Тарих» пойдеворини емираётган бефарқлик

Айни қиш чилласида юртимиздаги тарихий шаҳарларга боришимга тўғри келди. Қор-ёмғирли кунларда қадимий тор ва илонизи кўчаларни кезарканман, бир ҳолатдан таъбим хира тортди.

«Тарих» пойдеворини емираётган бефарқлик

Аксарият тарихий обидалар атрофидаги тор кўчаларда ёмғир ва қор суви туфайли юриб бўлмай қолар экан. Чунки уларнинг бирортасида ҳам сув оқиб кетадиган ариқча ёки дренажлар йўқ. Ҳаммаёқ кўлмак  бўлгани боис одам ташиётган бирорта қайиқ йўқмикан, деган хаёлга борасан, киши.

Яқинда қор бўралаб ёққач, Хивага иш юзасидан бордим. Бу ерда ҳам ўша аҳвол. Ичан қалъанинг эгри-бугри кўчаларида одамлар қорни кураб, у ер-бу ерга уюб қў­йишяпти. Айтишларича, бу уюлган қорларни чиқинди машинаси олиб чиқиб кетаркан. Дуруст. Аммо қор эмас, ёмғир ёғса-чи, унда нима бўлади? Ахир, ёмғирни машинада ташиб бўлмайди-ку!

Дарҳақиқат, тарихий обидаларни кўз қорачиғидай асраб-авайлаш ҳар биримизнинг бурчимиз саналади. Уларни мустаҳкам сақлашга бефарқлик эса кечирилмас ҳолатдир. Ана шу бефарқлик ва лоқайдлик натижасида кўпгина тарихий иншоотлар пойдевори захлаб, емирилиб бораётгани кўриниб турибди. Бу борада қайғурадиган, ўринли таклиф ва кўрсатмаларни очиқлайдиган мутахассислар тобора анқонинг уруғидай бўлиб боряпти. Бир кунмас бир кун муҳташам тарихий иморат гурсиллаб қулаб тушгач, олдинроқ чорасини кўришимиз кераклигини айтиб, елкамизни қисиб тураверамиз.

Салбий оқибатларнинг олдини олишдан ҳам аввал зарур чора-тадбирларни кўришимиз лозим. Шу жумладан, тарихий обидалар жойлашган манзилларда қор-ёмғир сувлари оқиб чиқиб кетиш учун махсус тизимларни кечиктирмасдан ишга тушириш керак, деб ўйлайман.

Бир пайтлар Хивада чиройли ҳовузлар бўлган. Кимнингдир кўрсатмаси билан бу ҳовузлар йўқ қилиб, кўмиб юборилган. Ўз даврида ана ўша ҳовузлар қор-ёмғир сувлари тўпланадиган кичик бир сув омбори вазифасини ҳам ўтаб турган. Ўша ҳовузлар қайта тикланса, нур устига нур бўлар эди.

Дарвоқе, кўпгина тарихий масканлар атрофидаги ўтмишни эслатиб турадиган ғиштлар олиб ташланиб, уларнинг ўрнига замонавий брусчаткалар тўшалмоқда. Бу эса ўта ачинарли ҳолатлардан биридир. Кўп асрлик обиданинг атрофидаги ҳар бир деталь ҳам ўша давр муҳитини акс эттириб туриши керак эмасми?!

 

Асадбек ЮСУФБОЕВ,

ЎзЖОКУ талабаси




Ўхшаш мақолалар

Кичик ва микро  гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

Кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

🕔16:30, 04.09.2026 ✔76

Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Батафсил
163,5 тонна  ЗАРАРЛИ ГАЗ  атмосферага тарқалишининг олди олинди

163,5 тонна ЗАРАРЛИ ГАЗ атмосферага тарқалишининг олди олинди

🕔16:26, 04.09.2026 ✔66

2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларига жисмоний ҳамда юридик шахслардан 28 минг 168 та мурожаат келиб тушди.

Батафсил
Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг  мустаҳкам  пойдевори

Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг мустаҳкам пойдевори

🕔16:06, 27.08.2026 ✔127

Мустақиллик мамлакатимиз тарихидаги улуғ сана бўлиб, истиқлол йилларида қўлга киритилган улкан ютуқларни сарҳисоб қилиш, халқимизни бунёдкорлик ғоялари атрофида янада жипслаштириш ва келажак тараққиётининг устувор йўналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар