Оҳангарондаги чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?
Иссиқ кунларда чиқинди полигонларида нега аланга чиқмоқда?
БатафсилҚорақалпоғистондаги Жилтирбас кўли халқаро аҳамиятга эга бўлган сувли-ботқоқли ерлар рўйхатига киритилди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов CMS COP-14 матбуот анжуманида маълум қилди.
«Рамсар конвенцияси котибияти бизга Ўзбекистоннинг бешинчи табиий объекти – Қорақалпоғистондаги Жилтирбас кўлини халқаро аҳамиятга эга бўлган сувли-ботқоқли ерлар рўйхатига киритилгани тўғрисидаги сертификат берди. Яқинда рўйхатга тўртинчи объект – Судоче кўллари тизими киритилганини ҳисобга олсак, бу барчамиз учун катта воқеа, – деди А.Абдуҳакимов. – Бу Ўзбекистон ҳукумати ва давлатимиз раҳбари томонидан экология ва табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш соҳасига қаратилаётган юксак эътибор натижасидир».
Бешинчи объектни Рамсар рўйхатига киритиш бўйича ишлар Экология вазирлиги томонидан 1,5 йил давомида амалга оширилди. Табиий объектнинг ўзи 15 йил давомида ўрганилган.
Жилтирбас кўли – Орол денгизининг собиқ қўлтиғи. Денгиз сатҳи кескин пасайгач, у ажралиб чиқди ва табиий манба – Амударё сувлари билан озиқланди, бу эса Жанубий Орол денгизининг маҳаллий фаунасини сақлаб қолди.
Сўнгги йиллардаёқ қўшимча суғориш каналлари қазилган бўлиб, улар фақат сув сатҳини фаунанинг ўзгаришига таъсир қилмасдан ушлаб туради.
Кўл минтақадаги Орол денгизининг қуриган тубида ҳосил бўладиган туз ва чанг бўронларини ушлаб турувчи тўсиқлардан бири ҳисобланади.
Оролбўйи минтақасида Жилтирбас халқаро миқёсда кам учрайдиган қушлар учун ҳам, Ўрта Осиё чўлларининг биологик хилма-хиллиги, шу жумладан, зич қамиш ва буталар, шўр ботқоқликлар, каналлар ва чўллар учун ҳам уя қуриш ва миграция даврларида катта аҳамиятга эга. Бундан ташқари, кўл Оролбўйи ҳудудига хос ноёб балиқ турларининг яшаш жойи ҳисобланади.
Бугунга қадар Ўзбекистоннинг тўртта объекти: Денгизкўл кўли (2001), Арнасой кўллар тизими (2008), Тўдакўл ва Қуйимозор сув омборлари (2020), Судоче кўллари тизими халқаро аҳамиятга эга бўлган Рамсар сувли-ботқоқли ерлар рўйхатига киритилган эди. Бу ҳудудларнинг умумий майдони 674,4 минг гектарни ташкил этади.
Иссиқ кунларда чиқинди полигонларида нега аланга чиқмоқда?
БатафсилЎзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сон қарорига мувофиқ экологик экспертиза соҳасида янги тартиблар жорий этилди.
БатафсилАтмосфера мусаффолигини сақлаш, унга зарар етказувчи омилларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш аҳоли саломатлиги, жонли табиат ҳаёти учун энг муҳим ҳисобланади.
Батафсил