Табиат      Бош саҳифа

«Ўрдак қирғини» нима?

Юртимизда сўнгги кунларда об-ҳаво кескин совиди. Синоптикларга кўра, Қуйи Амударё минтақаси аҳолиси буни олдиндан билганликлари учун унчалик хавотирга тушмай исиниш чораларини кўришганди. «Февралнинг ўрталарида «Ўрдак қирғини» бўлади», деб айтиб ҳам қўйишарди.

«Ўрдак  қирғини» нима?

Хўш, «Ўрдак қирғини» деганда нималар тушинилади?

Абу Райҳон Беруний ўз асарларида хоразмликларнинг ўзига хос табиат тақвимлари ҳақида маълумот бериб ўтади. Бу тақвимлар қадим замонлардаёқ одамлар ойнинг қайси кунларида об-ҳаво қандай ўзгаришини билишидан дарак беради. Улар бундай кескин ўзгаришларни «қой» деб атаб, кўчманчи қушларнинг миграцияси билан боғлашган.

«Ўрдак қирғини» ана шу қойларнинг бошланиши саналади. У қиш чилласи тугаб, читтак учиб келган пайтда бошланади. Бунда ҳаво ҳарорати бирдан тушиб кетиб, қиш чилласидан ҳам кўра қаттиқроқ совуқ бўлиши кузатилади.

Ўтмишда кўллар ва бошқа сув ҳавзалари кўп бўлган. Маълумки, ўрдак, қашқалдоқ, бирқозон, ғоз каби қушлар гала-гала бўлиб сувга қўниб, чавоқ тутиб озиқланади. Улар тўқай ва қамишзорда ёввойи ҳайвонларнинг ҳужум қилишидан чўчиб, сувдан қирғоққа чиқишмайди. Қаттиқ совуқ туфайли эса сув билан бирга паррандалар ҳам музлаб қолади. Табиийки, оёқлари музга ёпишиб қолган қушлар – одамлар ва йиртқич ҳайвонлар учун ўлжага айланган.

Бу мавсумда одамлар саҳармардонлаб дарё ва кўл томонга отланишган. Улар музга ёпишиб қолган қушларни осонгина ушлаб олиб кетишган. Шу сабабдан ҳам бу ҳолат «Ўрдак қирғини» деб аталган.

Бу ҳақда кўпгина асарларда маълумотлар учрайди. Жумладан, ёзувчи Раҳим Бекниёз ҳикояларида «Ўрдак қирғини» жуда қизиқарли қилиб тасвирлаб берилган.

Сўнгги даврларда Амударё сувининг кекин пасайиши ва кўлларнинг кўмилиб, экин майдонларига айлантирилгани табиатга жиддий зиён етказди. Оқибатда қушлар ва ҳайвонот дунёсининг ўзига хос эртаклардагидек қизиқарли воқеалари ҳам кам учрайдиган ҳодисага айланиб кетди.

 

Эрпўлат БАХТ




Ўхшаш мақолалар

Кичик ва микро  гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

Кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

🕔16:30, 04.09.2026 ✔76

Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Батафсил
163,5 тонна  ЗАРАРЛИ ГАЗ  атмосферага тарқалишининг олди олинди

163,5 тонна ЗАРАРЛИ ГАЗ атмосферага тарқалишининг олди олинди

🕔16:26, 04.09.2026 ✔66

2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларига жисмоний ҳамда юридик шахслардан 28 минг 168 та мурожаат келиб тушди.

Батафсил
Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг  мустаҳкам  пойдевори

Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг мустаҳкам пойдевори

🕔16:06, 27.08.2026 ✔127

Мустақиллик мамлакатимиз тарихидаги улуғ сана бўлиб, истиқлол йилларида қўлга киритилган улкан ютуқларни сарҳисоб қилиш, халқимизни бунёдкорлик ғоялари атрофида янада жипслаштириш ва келажак тараққиётининг устувор йўналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар