Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Томчиси тиллога тенг

Ҳали 14-15 ёшда эканлигимда тенгдошларим билан ёзнинг жазирама кунларидан бирида далага, сомонга борган пайтимни эслайман. Ўша кунни эсимдан чиқармаганимга сув сабаб бўлган.

Томчиси  тиллога  тенг

Тажрибасиз болакай эканман, ўзим билан бирор идишда сув олволмаган эдим. Кун авжига чиққандан кейин иссиқда шу қадар чанқабманки, натижада «сув, сув» дея ҳолдан тойиш даражасига борибман. Шеригим билан анча йўл босиб, сув тушаётган жойга етиб келганимизда зилол обиҳаёт кўзимизга нуқрадек кўринган. Ўшанда бу неъматга «Томчиси тиллога тенг» дея таъриф бергандик.

Бу ҳикояни ўқиб, «Ҳа, сиз ҳам болалигингизда мажбурий меҳнатга жалб этилган экансиз-да» дейишингиз мумкин. Йўқ, мен буни миллатимиз менталитетига хос меҳнат тарбияси деган бўлар эдим. Хонадондаги чорвага озуқа келтириш ўсмирнинг бурчи бўлган. Ахир бола бир бурда ноннинг қандай пайдо бўлишини оиладаги меҳнат орқали англагани яхши эмасми?! Ҳар ким ўз уйидаги масалаларни ўзи ҳал этиши асло мажбурий меҳнат эмас.

Кимё фанини ўрганганимизда оддий H2O формуласида ифодаланадиган модда, бир қарашда, энг арзон, деярли текиндек кўринади. Аслида сувнинг обиҳаёт дейилиши бежиз эмас. Нафақат ўсимликлар, инсоннинг яшаши, умуман, сайёрамиздаги тириклик шу сувга боғлиқ. Одам боласи бир неча сутка овқатсиз яшаши мумкиндир, лекин сувсиз нафас олиши ҳам мумкин эмас.

Халқимизда «Сувга тупурма, сувни тоза сақла» деган қоидалар азалдан бола тарбиясининг алифбосида ўқитилади.

Сув исроф бўлса, нима бўлади? Беихтиёр «Увол бўлади», деган сўз кўнглимизга келади. Олимларимиз айтади: инсон организми сув туфайли мавжуд. Бас, шундай экан, биз бу ҳаёт манбаини кўз қорачиғидек авайлашимиз, унинг ҳар томчисини тўтиёдек сақлашимиз зарур.

Шуни яхши билишимиз керакки, табиатда сув битмас-туганмас неъмат эмас. Унинг миқдори чекланган. Олимларнинг башорат қилишларича, 2040 йилга бориб дунёда 33 та давлат ҳудудида сув танқислиги яққол сезилар экан. Шулар ичида Ўзбекистон ҳам бор.

Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда бир йил давомида саноат тармоқларида 56-57 миллиард кубометр сув захираларидан фойдаланилади. Ушбу сувнинг 87 фоизга яқини қишлоқ хўжалигида, 9 фоизи электр энергия ва балиқчилик саноатида, атиги 4 фоизи ичимлик сув учун ишлатилади. Юртимиздаги сув захираларининг, бор-йўғи, 20 фоизи мамлакат ичкарисида ҳосил бўлади. Қолган 80 фоизи ташқи манбалар асосида шаклланади. Мамлакатимизда қўшни Марказий Осиё мамлакатларидаги хонадонларда сувни исроф қилиш, айниқса, дала ҳовлиларидаги боғларда бу ресурсни меъёридан ортиқ ишлатиш ҳолатлари кузатилмоқда. Энг ачинарлиси, очиқ сув ҳавзалари (ҳовуз, бассейнлар) ичимлик сув билан тўлдирилади. Кўп ҳолларда бу сув тез-тез янгиланади. Автоуловларни ювишда ҳам ушбу танқис ресурс ишлатилади. Боғлар соатлаб водопроводдаги ичимлик сув билан суғорилади, фавворалар ва «микроиқлим» деб аталмиш сув пуркаш тизими қимматбаҳо манба, яъни ичимлик сувни аямасдан сарфлайди.

Ҳа, сувнинг ҳар томчиси ўз манзилига ишлатилиши керак. Унинг беҳуда исроф бўлишига йўл қўйиш обиҳаётнинг увол бўлишига шароит яратади. Бу, аввало, ўзбек миллатининг табиатига тўғри келмайди. Сувнинг ноёблигини ёш авлодга уқтиришимиз, бу борада оқилона тежамкорликни сингдиришимиз керак. Хуллас, сувни хор қилиб, кейин зор бўлмайлик.

 

Шуҳрат ЖАББОРОВ,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔30

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔218

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔215

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 30    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 218    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 215    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 343    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 514    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар