Табиат      Бош саҳифа

Улар эмас, уларни қириб ташлаётганлар ёввойи

Аслида табиатнинг ёввойиси бўлмайди. У хоҳ инсонлар яшайдиган ҳудуд, хоҳ биздан олис манзил бўлсин бир бутун замин – Она еримиз ҳисобланади.

Улар эмас,  уларни қириб  ташлаётганлар  ёввойи

Инсон қадами етиб борган ёҳуд камроқ ўзлаштирилган ҳудудлардаги ҳайвонот ва ўсимлик олами биз учун ёввойи саналса-да, бутун тириклик оламидаги узвий занжирнинг бир ҳалқасидир. Демак, ёввойи сифатида қаралган ҳайвон ва ўсимликларни ҳам бирдек қадрлаш, асраб-авайлаш талаб этилади.

Сайёрамизда 3 март – Бутунжаҳон ёввойи табиат куни. Бундай умуминсоний байрамнинг пайдо бўлиши сайёрамиздаги биологик хилма-хилликни сақлаш зарурлигини англаб етиш билан бевосита боғлиқ. 2013 йил 20 декабрда БМТ Бош Ассамблеяси ўз резолюцияси билан кенг жамоатчиликнинг ёввойи ҳайвонот ва ўсимлик дунёси ҳақида хабардорлигини ошириш мақсадида ушбу санани эълон қилди.

Ёввойи табиатнинг мутлақ қиймати экологик, генетик, ижтимоий, иқтисодий, илмий, маърифий, маданий, рекреацион ва эстетик жиҳатларга бориб тақалади. Шу боис кўпинча одамлар шовқин-суронли шаҳарлардан кимсасиз, ёввойи табиат қўйнига ошиқади. Бу санада жамоатчилик эътиборини нафақат ёввойи табиат хилма-хиллиги ва гўзалликларини кўрсатишга, балки ноёб табиатимизни сақлашга йўналтирилган фаол ҳаракатларга ундайди.

Табиатни асраш – бутун Ер юзида табиий экологик мувозанатни асраш. Ёввойи табиатга етган зарар ортидан келадиган хавф инсоният учун ҳам оғир бўлади. Табиатдаги йўқотишлар сабаб халқаро ЯИМнинг 50 фоизи хавф остида, табиий экотизимга мавжуд хавфлар сабаб келажакда пандемия каби турли ижтимоий-иқтисодий «шок»лар кўпаяди. Иқтисодий тарафдан ташқари биохилма-хилликка хавфнинг тиббиёт тизими учун таҳдидлари ҳам етарлича. Сабаби, тиббиёт тизимида ишлатиладиган дориларнинг 25 фоизи ўрмон ўсимлик­ларидан олинади. Инсоният ҳаракатлари туфайли Ер юзасининг учдан икки қисми ўзгариб кетган.

БМТ маълумотларига кўра, миллионга яқин ўсимлик ва ҳайвон турлари йўқ бўлиб кетиш арафасида. Тадқиқотлар XXI асрнинг иккинчи ярмида иқлим ўзгариши биохилма-хилликка салбий таъсир этувчи асосий сабаб бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат ошиши ва ёғингарчиликдаги ўзгаришлар дарахтлар камайишини ва қишлоқ хўжалиги учун ёмон оқибатларни олиб келаверади.

АҚШнинг Кембриж университети ҳисоботига кўра, биологик хилма-хиллик йўқолиши давлатлар иқтисодий харажатларини ҳам кўпайтиради. Университет биохилма-хилликка оид кредит рейтингини тузиб чиқди. Унга кўра, экологик муаммолар қарздорликлар ошишига ҳам сабаб бўлади. Масалан, тупроқни қайта тиклаш ва сув тошқинларининг олдини олишга ёрдам берувчи ўсимликлар бор. Бундай ўсимликлар барқарор ўсиши учун уларни чанглатиш керак. Табиий «хизмат кўрсатувчи» асалари турларининг йўқолиб бораётгани эса катта иқтисодий харажатларни келтириб чиқариши мумкин.

«Биологик хилма-хиллик билан боғлиқ хавфлар иқтисодий фаолият ва давлат молияси учун жиддий хатар ҳисобланади. Табиий яшаш муҳитини муҳофаза қилиш нафақат табиат, балки макроиқтисодий барқарорликни сақлаш учун ҳам жуда муҳим», – дейди ҳисобот ҳаммуаллифларидан бири, профессор Улрих Волз.

Халқаро ёввойи табиат фондининг 2022 йилги ҳисоботига кўра, сўнгги 50 йилда ёввойи табиат дунёси 69 фоизга қисқарган. «Биз табиатга суицид жангида мағлубиятга учраяпмиз», деган эди БМТ бош котиби Антонио Гуттериш вазиятни изоҳлаб. 69 фоизлик қисқариш нафақат табиат, ёввойи олам, балки инсоният, унинг барқарор турмушига ҳам турли хавфлар пайдо бўлганини англатади.

Инсон табиат билан чамбарчас боғлиқ яшайди, биохилма-хиллик эса бунда жуда аҳамиятли. Ҳисоботга кўра, Лотин Америкаси ёввойи табиат дунёсида глобал миқёсдаги энг кўп қисқариш кузатилган.

Браконьерлик, ёввойи ҳайвон ва ўсимлик турлари ноқонуний савдоси энг жиддий муаммолардан бўлиб қолмоқда. Буларнинг барчаси сайёрамиздаги биологик хилма-хилликка жуда катта зиён келтирмоқда.

Ўзбекистон Фанлар академияси маълумотларига кўра, мамлакатимизда ўсимликларнинг 4600 дан ортиқ тури мавжуд. Уларнинг 3000 дан ортиқ тури ёввойи ҳолда ўсади. Республикада 97 тур сутэмизувчилар, 424 тур қушлар, 58 тур судралиб юрувчилар, 83 турдаги балиқлар қайд этилган. Бу юртимиз флора ва фаунаси нақадар бой эканидан далолат беради.

Ёввойи табиатни асраш мақсадида бугунги кунда республикамизда 8 та давлат қўриқхонаси, 1 давлат биосфера резервати, 2 та миллий боғ, 10 та давлат буюртма қўриқхонаси ва ҳайвонларнинг ноёб турларини кўпайтириш бўйича 3 та марказ ҳамда 6 та табиат ёдгорликлари фаолият кўрсатмоқда.

 

Дилором МУҲАММАДИЕВА,

ЎЭП Бухоро шаҳар партия ташкилоти раиси




Ўхшаш мақолалар

Энг замонавий лаборатория ҳам  табиатни такрорлай  олмайди,  нега?

Энг замонавий лаборатория ҳам табиатни такрорлай олмайди, нега?

🕔15:09, 23.07.2026 ✔5

XXI аср инсоният тарихида технологик тараққиётнинг энг юқори чўққиси сифатида тан олинмоқда. Олимлар сунъий интеллект яратмоқда, генларни таҳрирлаш технологияларини такомиллаштирмоқда, ҳатто Марс сайёрасини ўзлаштириш лойиҳалари устида иш олиб борилмоқда.

Батафсил
 Табиатни асраш йўлида жиддий қарор:  камёб ҳайвонларни    овлаш тақиқланади

Табиатни асраш йўлида жиддий қарор: камёб ҳайвонларни овлаш тақиқланади

🕔13:30, 20.07.2026 ✔45

Табиат – инсонга мерос эмас, балки келажак авлодлардан олинган омонат. Шу боис биологик хилма-хилликни сақлаш, йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонот турларини муҳофаза қилиш ҳар бир давлатнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.

Батафсил
Ўзбекистон Экологик партияси:  Пойтахт «яшил бекатлар»га  муҳтож

Ўзбекистон Экологик партияси: Пойтахт «яшил бекатлар»га муҳтож

🕔13:23, 20.07.2026 ✔41

Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини яхшилаш, тирбандликларни камайтириш ва автобуслар ҳаракатини тезлаштириш мақсадида алоҳида BRT йўлак­ларининг ташкил этилгани муҳим ва ижобий қадам бўлди. Йўловчилар ҳам ушбу янгиликни илиқ кутиб олмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энг замонавий лаборатория ҳам  табиатни такрорлай  олмайди,  нега?

    Энг замонавий лаборатория ҳам табиатни такрорлай олмайди, нега?

    XXI аср инсоният тарихида технологик тараққиётнинг энг юқори чўққиси сифатида тан олинмоқда. Олимлар сунъий интеллект яратмоқда, генларни таҳрирлаш технологияларини такомиллаштирмоқда, ҳатто Марс сайёрасини ўзлаштириш лойиҳалари устида иш олиб борилмоқда.

    ✔ 5    🕔 15:09, 23.07.2026
  •  Табиатни асраш йўлида жиддий қарор:  камёб ҳайвонларни    овлаш тақиқланади

    Табиатни асраш йўлида жиддий қарор: камёб ҳайвонларни овлаш тақиқланади

    Табиат – инсонга мерос эмас, балки келажак авлодлардан олинган омонат. Шу боис биологик хилма-хилликни сақлаш, йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонот турларини муҳофаза қилиш ҳар бир давлатнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.

    ✔ 45    🕔 13:30, 20.07.2026
  • Ўзбекистон Экологик партияси:  Пойтахт «яшил бекатлар»га  муҳтож

    Ўзбекистон Экологик партияси: Пойтахт «яшил бекатлар»га муҳтож

    Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини яхшилаш, тирбандликларни камайтириш ва автобуслар ҳаракатини тезлаштириш мақсадида алоҳида BRT йўлак­ларининг ташкил этилгани муҳим ва ижобий қадам бўлди. Йўловчилар ҳам ушбу янгиликни илиқ кутиб олмоқда.

    ✔ 41    🕔 13:23, 20.07.2026
  • Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг  шарти битта

    Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг шарти битта

    Тонг нафаси ҳали тоза бўлган паллада дарахтлар орасидан эсаётган майин шамол инсон қалбига таскин беради. Қушларнинг сайраши, мусаффо осмон остидаги осойишталик – ҳаётнинг энг буюк неъматларидан.

    ✔ 37    🕔 13:19, 20.07.2026
  • Энди дарахтлар рухсатнома билан кўчирилади

    Энди дарахтлар рухсатнома билан кўчирилади

    Ўзбекистон шароитида экологик вазият барқарорлигини таъминлашда яшил ресурслар ўзига хос салмоқли ўринга эга. Шу боис давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталардан фойдаланиш масаласига ҳуқуқий жиҳатдан кенг эътибор берилмоқда.

    ✔ 71    🕔 15:51, 09.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар