Етти кун      Бош саҳифа

Китоб ўқиган инсонда табиатга меҳр бўлади

Китоб – билим булоғи, тафаккур қаноти. Китоб ақлни чархлайди, фикрни бойитади, маънавиятни юксалтиради. Инсонни камолот сари етаклайди.

Китоб ўқиган    инсонда табиатга  меҳр бўлади

Ҳақиқатан, қадим-қадимдан ота-боболаримиз бола тарбиясида, айниқса, уларнинг камолоти, фаровон ва мазмунли ҳаётида китобнинг ўрни муҳим эканини бот-бот такрорлашган. Негаки, китоб ёшларда Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат ва, албатта, она табиатга меҳр туйғуларини юксалтиради.

Бу таърифларнинг нақадар тўғри эканига Ўзбекистон Экологик партияси Қашқдарё вилоят кенгашида «Ёш китобхон» танловининг 2023 йил республика босқичи 15-19 ёш тоифаси ғолиби Мироншоҳ Нурматов билан бўлиб ўтган учрашув давомида яна бир бор амин бўлдик.

Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев ҳам иштирок этиб, китобхон ёшларни эришган улкан ютуқлари билан табриклади.

Президентнинг беш муҳим ташаббуси доирасида ўтказиладиган «Ёш китобхон» танлови қадимий ва бетакрор диёримиздан етишиб чиққан буюк аллома, адиб ва мутафаккирларимизнинг бой маънавий меросини, умумбашарий цивилизация, маданият, дунёвий ва диний илм-фан тараққиётига улкан ҳисса қўшган улуғ аждодларимизнинг ноёб асарларини асраб-авайлаш, келгуси авлодларга безавол етказиш, уларнинг нодир меросини, ибратли ҳаёти ва ижтимоий фаолиятини ҳар томонлама чуқур ўрганиш ва тарғиб этиш, ёшларимизни ўзликни англаш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, улар ўртасида китобхонлик маданиятини кенг оммалаштириш мақсадида ташкил этилади.

Билимни баҳолашнинг мураккаб босқичларидан ўтиб, ғолибликни қўлга киритган қашқадарёлик Мироншоҳ Нурматов 15-19 ёшлилар орасида энг билимли китобхон дея топилди.

Унга Президент совғаси – «Cobalt» автомобили топширилди.

Учрашув давомида ғолибнинг тенгдошлари, бир гуруҳ ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларни беришди. Ёш китобхоннинг жавоблари эса барчани тўлқинлантирди. Унинг ғурур ва ифтихор билан сўзлаган сўзлари иштирокчи ёшларда китоб мутолаасига ҳавасини оширгани шубҳасиз.

– Болалигимдан китоб ўқишга бўлган ҳавасим баланд эди, – дейди «Ёш китобхон» танлови ғолиби Мироншоҳ Нурматов. – Танлов доирасида 300 дан ортиқ турли китобларни ўқидим. Ўқиган китобларим мендаги ватанпарварлик руҳини ошириб, дунёқарашимни ўзгартирди, деб ўйлайман. Ўқиган асарларимдаги қаҳрамонлар гўёки менинг қадрдонларимга айланишган. Танлов давомида берилган саволларга жавоб берарканман, ўзимга бўлган ишончим янада ошиб борди.

Ёш китобхоннинг келажакдаги режалари эса бисёр. Шунингдек, Мироншоҳ тенгдошлари орасида атроф-муҳит муҳофазаси, она табиат инъом этган неъматларни асраш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига озор бермасликни тарғиб қилишга ваъда берди.

Дарҳақиқат, инсон тафаккурини юксалтириш, онгу шуурига эзгулик уруғини сочишда китобнинг ўрни беқиёс. Демак, бугун ёш авлоднинг китоб ўқишга бўлган қизиқишини оширишга, уларни китоб билан дўст бўлишига, аҳолининг китобхонлик савиясини кўтаришга қаратилган ишлар кўламини янада кенгайтириш зарур.

 

Сожида АЛЛАЯРОВА,

ЎЭП Қашқадарё вилоят кенгаши
бош мутахассиси




Ўхшаш мақолалар

Тозалик масъулиятдан бошланади

Тозалик масъулиятдан бошланади

🕔15:12, 23.07.2026 ✔7

Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.

Батафсил
Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

🕔15:11, 23.07.2026 ✔7

Дунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.

Батафсил
Депутат аралашуви билан  боғчага сув келди

Депутат аралашуви билан боғчага сув келди

🕔15:11, 23.07.2026 ✔11

Болалар тарбияланадиган мас­канда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тозалик масъулиятдан бошланади

    Тозалик масъулиятдан бошланади

    Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.

    ✔ 7    🕔 15:12, 23.07.2026
  • Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

    Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

    Дунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.

    ✔ 7    🕔 15:11, 23.07.2026
  • Депутат аралашуви билан  боғчага сув келди

    Депутат аралашуви билан боғчага сув келди

    Болалар тарбияланадиган мас­канда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.

    ✔ 11    🕔 15:11, 23.07.2026
  • Депутат қурилиш ишларини ўрганди

    Депутат қурилиш ишларини ўрганди

    Экологик партиядан Бойсун туман Кенгаши депутати Б.Шукуров ўз сайлов округида амалга оширилаётган қурилиш, реконструкция ва таъмирлаш ишларини жойига чиққан ҳолда ўрганди.

    ✔ 44    🕔 13:27, 20.07.2026
  • Жамоатчилик экология назоратчиси бўлишни истайсизми?

    Жамоатчилик экология назоратчиси бўлишни истайсизми?

    18 ёшга тўлган Ўзбекистон фуқаролари Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг ҳудудий бош­қармаларига ёки info@eco.gov.uz электрон почта манзили орқали ариза топшириб, жамоатчилик экология назоратчиси бўлишлари мумкин.

    ✔ 41    🕔 13:20, 20.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар