Ўзбекистон Экологик партияси Бухоро вилоят кенгаши томонидан «Ўзбекистон – 2030» стратегиясининг сув ресурсларини тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш йўналиши бўйича Бухоро вилоятида амалга оширилаётган ишлар юзасидан «Аму-Бухоро ирригация тизимлари» ҳавза бошқармаси мутасаддиларининг ахбороти тингланди.
Сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, сув тежовчи технологияларни жорий қилишни амалиётда қўллаш каби масалалар ва таклифлар ҳақида бўлиб ўтган эшитувда жамоатчилик билан олиб борилган ўрганишларга ҳам тўхталиб ўтилди.
– Ташкилотимиз асосан вилоятдаги халқ хўжалиги соҳалари учун мўлжалланган сув ресурсларини етказиб бериш билан шуғулланади, – дейди «Аму-Бухоро» ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари О.Абдиев. – Ҳудидимиздаги сув манбалари – Амударё (96 фоиз) ва қисман Зарафшон (4 фоиз) дарёлари суви ҳиссасига тўғри келади.
Ташкилотимиз балансида 2,148 минг км (шундан 756 км 35 фоизи бетон канал) узунликдаги суғориш тармоқлари мавжуд. Жумладан, 1124 дона гидротехник иншоотлар ва 1320 гидропост, 50 та насос станцияси, 317 та суғориш қудуғи ва 745 та тик дренаж қудуқлар экин майдонларига вақтида сув етказиб бериш учун барқарор ишлаши керак.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад, соҳа мутахассислари билан тўғридан-тўғри, бевосита жонли мулоқот қилиб, ҳудудлардаги, умуман Бухоро вилоятидаги мавжуд ҳолат, амалга оширилаётган лойиҳалар, уларнинг мазмун-моҳияти ва навбатдаги вазифалар, шунингдек, соҳада мавжуд бўлган турли муаммолар юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат бўлди. Жумладан, бугунги кунда каналларни бетонлаштириш, лазер усулида қишлоқ хўжалиги майдонларини текислаш орқали сувни самарали тақсимлаш долзарб аҳамият касб этмоқда.
Бугунги экологик вазият барча давлат ва нодавлат ташкилотлари, мутасаддилар ҳамда ҳар бир фуқаронинг табиат олдида жипслик билан фаолият юритишини тақозо этмоқда. Бу йўналишдаги ҳамкорлик эса навбатдаги қадамлардан биридир.
ЎЭП Бухоро вилоят кенгаши матбуот хизмати
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил