Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда депутатлар томонидан «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили» давлат дастури ҳамда «Ўзбекистон – 2030» стратегиясининг 2023 йилда бажарилиши юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик ҳолатни барқарорлаштириш ҳамда мамлакат ҳудудининг «яшиллик» даражасини ошириш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва экологик муаммоларни ҳал этиш масалалари бўйича белгиланган вазифаларнинг ижроси юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилган.
Ҳисобот даврида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари сифатини яхшилаш мақсадида маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетишнинг қамров даражаси 92,4 фоизга етказилган. Атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олдини олиш, унинг табиий таркибини сақлаш мақсадида атроф-муҳитга таъсири юқори бўлган 113 та хўжалик юритувчи субъектдаги чанг-газ тозалаш ускуналари тўлиқ модернизация қилинган.
Шаҳар ва туманларда экологик ҳолатни барқарорлаштириш ҳамда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини кенгайтириш мақсадида республика бўйлаб жами 219,1 млн. туп, шундан баҳор мавсумида 127,7 млн. туп, куз мавсумида 91,4 млн. туп манзарали ва мевали дарахт, бута кўчатлари экилган. Бунинг натижасида ҳисобот даврида юртимизнинг яшиллик даражаси 15,4 фоизга етказилган. Атроф-муҳитга таъсири бўйича I ва II тоифага кирувчи саноат корхоналарида «яшил белбоғ»ларни барпо этиш мақсадида 1 млн. туп кўчатлар экилган.
Шунингдек, республикада жами 12,5 минг гектар майдонда иҳота дарахтзорлари барпо этилган, ниҳолхона ва кўчатхоналарнинг майдони 1,3 минг гектарга етказилиб, уларда жами 120 млн. туп ниҳол ва кўчатлар етиштирилган.
Қайд этилганидек, Орол денгизининг қуриган туби ва Оролбўйи ҳудудларида қум кўчиши ҳамда чўлланиш, қурғоқчилик, чангқум бўронларини кўтарилишини бартараф этиш мақсадида 200,7 минг гектар майдонда «яшил қопламалар» барпо этилган.
Иқтисодиётни электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш ҳамда «Яшил иқтисодиёт» технологияларини барча соҳаларга фаол жорий этиш, мақсадида Сирдарё вилоятида қуввати 1 500 МВтга тенг замонавий иссиқлик электр станцияси ҳамда Сурхондарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида умумий қуввати 900 МВтга тенг 3 та қуёш фотоэлектр станциялари ягона энергетика тизимига уланган. Кармана ва Нуробод туманларида умумий қуввати 200 мегаваттлик қуёш станциялари барпо этилиб, ўтган даврда уларда 1 миллиард киловатт соат «яшил» электр энергияси ишлаб чиқарилган.
Йиғилишда фракция аъзолари иқтисодиёт тармоқларидан ҳавога чиқариладиган зарарли газлар ҳажмини қисқартириш, маиший чиқиндиларни йиғиш ва уларни қайта ишлаш, республика ҳудудида экологик ҳолатни барқарорлаштириш ҳамда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини кенгайтириш, минтақада юзага келаётган сув тақчиллигини юмшатиш мақсадида сув ресурсларини бошқаришни тубдан ислоҳ қилиш ва сувни иқтисод қилиш бўйича вазифалар ижросини самарали ташкил этиш ҳамда бу йўналишда назоратни кучайтириш борасида қатор таклиф ва тавсиялар беришди.
Билдирилган таклиф ва тавсиялар асосида Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи фракция томонидан маъқулланди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил