Иқлим      Бош саҳифа

Ўзбекистонда об-ҳавога сунъий таъсир кўрсатилмоқдами?

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистондаги об-ҳаво ҳарорати ўзгаришлари сабабчиси гўёки атмосферага сунъий таъсир кўрсатиш экани ҳақидаги маълумотлар тарқалди. Жамоатчиликнинг кенг баҳс-мунозараларига сабаб бўлаётган маълумотларда шундай дейилади:

Ўзбекистонда об-ҳавога  сунъий таъсир  кўрсатилмоқдами?

«Охирги вақтларда юртимизда тушунарсиз об-ҳаво бўляпти. Интернетга кириб, хориж манбаларидан яшаётган жойингизнинг об-ҳавосини олдиндан кўрасиз, лекин шу кун келганда об-ҳаво умуман ўзгариб кетяпти. Об-ҳаво маълумотида иссиқ кўрсатилса, совуқ кузатиляпти ёки қор, ёмғир ёғяпти. Шу вақтгача ҳаво қизиши керак эди. Юртимизда об-ҳавонинг ўзгариб бораётгани асл сабаби Қатардан, Хитойдан келтирилган технологиялар асосида «Об-ҳавога сунъий таъсир қилиш методи» ҳисобланади.

Бу ёзаётганларим коспирологик қараш эмас, ҳақиқат. Бунда кўпинча кумуш, йодид, хладореагентлар, гидрос­копик воситалардан фойдаланилади. Масалан, бу методнинг: булутларни экиш, ёмғир-қор ёғдириш, ҳавони салқин, совуқ, иссиқ қилиш каби турлари бор...»

Бу фикрлар қанчалик асосли? Ҳақиқатдан ҳам об-ҳавога сунъий таъсир кўрсатиш мумкинми? Наҳотки, бизнинг мутахассисларимиз шунчалик илдамлаб кетиб, шундай усуллардан фойдаланаётган бўлса?..

 

Булут ҳайдаш бошқа, сунъий таъсир бошқа

«Ўзгидромет» маркази мазкур хабар ҳақиқатга тўғри келмаслиги хақида ўз муносабатини билдирди. Айтилишича, бу технологиядан Ўзбекистонда охирги марта 2005 йил байрам кунларида қулай об-ҳаво шароитларини яратиш мақсадида фойдаланилган. Бу технологияни асосий воситалари хориждан импорт қилинишини инобатга олиб, иқтисодчилар томонидан маъқул кўрилганда амалга оширилади.

Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов ҳам ушбу баҳсли масалага ўз муносабатини билдириб ўтди:

«Атмосферадаги ўзгаришлар, бошқача айтганда, баъзан мавсумга хос бўлмаган турли об-ҳаво шароитлари кузатилиши бу дунёдаги иқлим ўзгариши туфайлидир.

Сунъий ёмғир ёғдириш билан боғлиқ атмосферага таъсир кўрсатиш нафақат Ўзбекистон, балки минтақада ҳам ҳали амалий бошланмаган (ўтган асрнинг 70-90 йиллари инобатга олинмаса). Қор кўчиши ёки баҳор-ёз мавсумида дўл ёғишининг олдини олиш учун қўлланилаётган «Алазань» снарядларини ҳавога отиш амалиётлари бу ҳаво оқимлари траекториясини сезиларли ўзгартириш кучига эга эмас.

Аммо, ушбу йўналишда илмий жамоатчилик томонидан чуқур илмий изланиш­лар, минтақа шароити, сув тақчиллиги прог­нозлари, иқтисодий аҳволдан келиб чиқиб, турли метеорологик кузатувлар устида бош қотирилмоқда.

Келгусида минтақанинг текислик ҳудудлари, ҳатто тоғ этаклари ва тоғларда ҳам сунъий ёмғир ва шунга ўхшаш бошқа атмосферага таъсир кўрсатиш жараёнларига эҳтиёж юқори бўлади. Албатта, мазкур жараёнлар минтақада мамлакатлар келишуви, тинчлик йўлида амалга оширилади. Бу бўйича жаҳон миқёсида мажбуриятлар мавжуд».

Хулоса қилиб айтганда, атмосферага сунъий таъсир кўрсатиб, энергетик муаммолар келтириб чиқарилаётгани тўғрисидаги хабарлар ҳеч қандай асос­ларга эга эмас. Замонавий иқлим моделлари сўнгги йиллар 2-3 кунлик об-ҳаво прогнозини юқори аниқликда тақдим этмоқда. Бу «атмосферага таъсир кўрсатиб, об-ҳаво шароитлари ўзгартириляпти», деган консприологик фикрларни йўққа чиқаради, – дейди мутахассис.

 

Шаҳруза САТТОРОВА тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Оҳангарондаги  чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

Оҳангарондаги чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

🕔13:18, 20.07.2026 ✔35

Иссиқ кунларда чиқинди полигонларида нега аланга чиқмоқда?

Батафсил
Экологик экспертиза  cоҳасида янги тартиб

Экологик экспертиза cоҳасида янги тартиб

🕔15:53, 09.07.2026 ✔68

Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сон қарорига мувофиқ экологик экспертиза соҳасида янги тартиблар жорий этилди.

Батафсил
Атмосфера ифлосланиши бўйича  аниқ ахборот

Атмосфера ифлосланиши бўйича аниқ ахборот

🕔09:46, 06.07.2026 ✔72

Атмосфера мусаффолигини сақлаш, унга зарар етказувчи омилларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш аҳоли саломатлиги, жонли табиат ҳаёти учун энг муҳим ҳисобланади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Оҳангарондаги  чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

    Оҳангарондаги чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

    Иссиқ кунларда чиқинди полигонларида нега аланга чиқмоқда?

    ✔ 35    🕔 13:18, 20.07.2026
  • Экологик экспертиза  cоҳасида янги тартиб

    Экологик экспертиза cоҳасида янги тартиб

    Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сон қарорига мувофиқ экологик экспертиза соҳасида янги тартиблар жорий этилди.

    ✔ 68    🕔 15:53, 09.07.2026
  • Атмосфера ифлосланиши бўйича  аниқ ахборот

    Атмосфера ифлосланиши бўйича аниқ ахборот

    Атмосфера мусаффолигини сақлаш, унга зарар етказувчи омилларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш аҳоли саломатлиги, жонли табиат ҳаёти учун энг муҳим ҳисобланади.

    ✔ 72    🕔 09:46, 06.07.2026
  • Жазирамага дош беролмаётган  қушлар

    Жазирамага дош беролмаётган қушлар

    Сўнгги кунларда Европада кузатилаётган аномал иссиқ об-ҳаво нафақат инсонлар ҳаётига, балки ёввойи табиатга ҳам жиддий хавф туғдир­япти.

    ✔ 77    🕔 09:44, 06.07.2026
  • Жазирама қаришни тезлаштиради

    Жазирама қаришни тезлаштиради

    Экстремал иссиқ ҳаво инсон саломатлигига сезиларли даражада салбий таъсир кўрсатиб, қаришни тезлаштиради. Бу ҳақдаги илмий тадқиқот натижалари The New York Times нашрида эълон қилинди.

    ✔ 69    🕔 09:44, 06.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар